• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Гарри Поттернинг малласоч дўсти Рон Уизли эмас, балки драма қироли бўлган Руперт Гринтнинг ижодий тақдири қандай кечди?

    20 йил олдин қўрқоқ, лекин жуда ёқимтой малласоч йигит Рон Уизли қалбимизни забт этганига ишониш қийин. Франшизадан сўнг актёр узоқ вақт экранларда кўринмади. Лекин охир-оқибат омад унга кулиб боқди.

    Гринт болалигидан театрни яхши кўргани учун актёрлик билан шуғулланган

    Актёр 22 йил олдин
    Фото: Getty Images

    Руперт болалигида музқаймоқчи бўлишни орзу қилганини тан олган бўлса-да, бошланғич синфда у театрга жиддий қизиқиб қолган. Ўшандан бери доимий равишда мактаб спектаклларида қатнашган, шунингдек, маҳаллий театр клубига аъзо бўлган. Гринт актёрликка шунчалик берилиб кетадики, 16 ёшида Руперт бутун эътиборини ижодий фаолиятига қаратиш учун мактабни ташлайди.

    Актёр реп ўқиганидан кейин Рон Уизли ролини олади

    Фото: Getty Images

    Гринт Гарри Поттер китобларини яхши кўрарди. Шу боис телевизорда фильм суратга олинаётгани, кастинг ўтказилаётгани ҳақидаги хабарни кўргач, дарҳол ариза жўнатади.

    Ролни олиш учун ёш актёрнинг ўзи Рон Уизлини қандай ўйнашни хоҳлаши ҳақида реп ёзади ва ўз трекини ижро этувчи видео суратга олади. Уни дарҳол пайқашади ва юзма-юз учрашувга таклиф қилишади. Натижада Руперт илгари ҳеч қачон фильмларда рол ўйнамаган, одатда фақат мактаб спектаклида иштирок этган бўлса-да, ролни қўлга киритади.

    Гринт Рон ролига мослашмайди – у ўзини ўйнайди

    Фото: Getty Images

    Актёрнинг айтишича, у Рон Уизлига жуда ўхшайди. Нафақат ташқи жиҳатдан, балки характерда ҳам. Гринт қаҳрамони билан ўзини бир одамдек ҳис қилади ва суратга олиш охирида рол ўйнамайди, балки деярли ўзини ижро этади. Руперт персонажига шунчалик мослашадики, ҳатто режиссёр Мартин Скорсезе ҳам унинг “Поттер” фильмидаги ижросини қайд этади.

    Айтганча, актёр Рон исмига осонгина жавоб қайтаришини тан олади: “Бу иккинчи исмим”. Рупертнинг ҳаётида ҳатто қаҳрамониникига ўхшаш кулгили воқеа ҳам юз берган.

    “Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси” янги режиссёр томонидан суратга олинади. Ёш актёрлар билан танишиш учун у Даниэль Редклифф (Гарри Поттер), Эмма Уотсон (Гермиона Гренжер) ва Руперт Гринтдан ўз қаҳрамонлари ҳақида иншо ёзишни сўрайди. Аммо Руперт умуман ҳеч нарса ёзмаган — Рон ҳам шундай қилган бўларди, дейди.

    “Поттер” фильмини суратга олиш жараёнида Гринт 4 та қўшимча лойиҳада рол ўйнайди

    Фото: Getty Images

    Актёр банд бўлишига қарамай, “Гарри Поттер”дан ташқари бир нечта фильмларда ўйнайди ва ҳаммасида турли образларда пайдо бўлади.

    2002 йилда “Момақалдироқ” комедияси чиқади. Руперт бу ерда ҳид билмасликдан азият чекадиган экцентрик вундеркиндни ўйнайди. 4 йилдан сўнг Гринт “Ҳайдовчилик дарслари” фильмида ҳам рол ижро этади. Фильмда актёр кекса актриса билан дўстлашган ғамгин ўспирин сифатида қайта туғилади.

    Фото: Getty Images

    2009 йилда Гринт “Олчали бомба” фильмида пайдо бўлди. У қизнинг эътиборини қозониш учун дўсти билан рақобатлашадиган йигит образини яратди. Ниҳоят, 2010 йилда Руперт “Ёввойилар” фильмида тажрибали жиноятчининг шогирди ролини ўйнайди. Актёр учун бу фильм ҳам ўзини бутунлай бошқа ролда синаб кўриш имконияти эди.

    Томошабинлар барча 4 та фильмни совуққонлик билан кутиб олишган бўлса-да, танқидчилар Руперт Гринтнинг ўйинини алоҳида таъкидлашади.

    Поттериандан кейин Гринт ижодий кризисга дуч келади

    Фото: Getty Images

    Франшизани суратга олиш пайтида Руперт жуда чарчаган эди. Бир марта у ҳаттоки ролини “бўғувчи” деб атаган. Бироқ Гринт 2009 йилда суратга олиш тугашидан қўрқишини тан олади: “Доим Гарри Поттер тугаши билан актёрлик карерам мен учун тугаши мумкин деб ўйлайман. Актёрлигимга нисбатан менда бир оз хавотир бор”.

    Сўнгги фильм чиққандан сўнг актёр дарҳол кўп бўш вақтга эга бўлади. Аввалига бу Гринтга ёқади. Аммо кейинроқ у янада хавотирлана бошлайди: “Бошқа нима қилишимни билмайман. Мен фақат битта персонажни ўйнай оламанми? Аста-секин Гринт бошқа образларга мослаша бошлади ва ижро услубини ривожлантиради.

    Актёрга шунчалик кўп бир хил роллар таклиф қилиндики, у ҳатто кинодан кетишни ҳам хоҳлайди

    Фото: Getty Images

    2011 йилда омон қолган бола ҳақидаги франшизанинг охирги қисми чиқди. Интервьюлардан бирида Гринт Поттердан кейин унга таклифлар бўйича омади келмаётганини айтди. У жиддий, чуқур қаҳрамонларни ўйнашни хоҳларди. Режиссёрлар эса Рупертга Рон Уизли образига ўхшаш ўнлаб ролларни таклиф қилишади.

    Фото: Getty Images

    Шундай пайтлар бўладики, актёр касбини ўзгартириш ҳақида ўйлайди. Айтганча, бу вақтда Гринт болаликдаги орзусини амалга оширади — у музқаймоқ машинаси сотиб олади. Шунга қарамай, у театрда бўлгани каби фильмларда ҳам ўйнашни давом эттиради. 2014 йилда актёр ҳатто Бродвейда дебют қилади ва нуфузли мукофотга сазовор бўлади.

    2010 йилларда Гринт атиги 4 та фильмда ўйнаган, кўпинча телекўрсатувларда иштирок этган

    Фото: Getty Images

    Ниҳоят Рон Уизли образи билан хайрлашишга уриниб, 2010 йилларда Гринт 4 та фильмда суратга тушган. Улардан фақат 2 тасида актёр бош ролларни ижро этган.

    2012 йилда “Оқ асирликда” фильмида Руперт салбий — учувчи ролини ўйнади. 2015 йилда эса “Ой фирибгарлиги” фильмида Гринт дўстидан қўшимча пул ишлашга қарор қилган фирибгар сифатида қайта туғилди. Яна иккита лентада — “Хавфли иллюзия” ва 2013 йилда “CBGБ клуби” картинасида актёр кичик ролларни ўйнаган.

    Фото: Getty Images

    Актёр 8 йилдан бери ажойиб таклифни кутди

    Фото: Getty Images

    2019 йилдаги энг кўзга кўринмас ва ҳатто муваффақиятсиз лойиҳалардан сўнг, омад ниҳоят актёрга кулиб боқди. Яқинда Гринт бир нечта муваффақиятли лойиҳаларда рол ўйнади. Уни “Хизматкорли уй” телесериалидаги бош ролда кўриш мумкин. Актёр “Гилермо дел Торонинг кабинети”нинг бир эпизодида ҳам суратга тушган. Ниҳоят 2023 йил февраль ойида Руперт Гринт иштирокидаги “Эшикни тақиллат” фильми чиқди.

    Фото: Getty Images

    Бугунги кунда актёр томошабинлар олдида бутунлай бошқача ролда пайдо бўлади: у тобора кўпроқ фожиали, азоб чеккан қаҳрамонларни ўйнамоқда. Ва бу унга мос келадиганга ўхшайди. Танқидчилар актёрнинг ижодини мақташдан тўхтамаяпти.

    Гринт поттериандаги иши билан фахрланади, лекин дебют роли билан хайрлашишга тайёр

    Фото: Getty Images

    Ҳозирда Гринт поттериандаги сурат олиш жараёнларини илиқ хотиралар билан эслайди. Шунингдек, у Рон Уизли роли бўлмаганда тақдири қаерга бурилишини ва умуман актёр бўлолармиди, бу ҳақда бир неча бор ўйлаганини айтади.

    Рупертнинг фикрича, унинг келажакдаги фаолиятида Гарри Поттер фильмларидан каттароқ картиналар бўлиши даргумон. Шунга қарамай, у франшиза билан хайрлашишга тайёр эканлигини тан олади.

    Гринтнинг поттерианнинг ремейк қилиш имконияти ҳақида қандай фикрда эканлиги ҳақидаги саволга у шундай жавоб беради: “Гарри Поттернинг сериалга айланишини истардим. Менимча, бошқа бировга Рон Уизлини ўйнашга рухсат бериш эстафетани узатишга ўхшайди. Мен бу қаҳрамонни асраб-авайлаётгандекман, чунки уни жонлантириш учун мен танланганман. Бу ролни қўйиб юбориш қийин. Аммо ҳаммаси яхши бўлади”.

    26.03.2023, 19:21   Изоҳ (0)   8471
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Экранда узукка кўз қўйгандек кўринса-да, ҳаётда бир-бирини кўрарга кўзи йўқ машҳурлар (фото) 

    26.03.2023, 15:15

    Голливуд юлдузи Киану Ривз “Жон Уик” фильмининг суратга олиш жараёнида ҳамкасбининг бошини ёриб қўйгани ҳақида гапириб берди

    26.03.2023, 13:41

    Instagram: Қимматбаҳо машина сотиб олган Азода, хакерлар ҳужумига учраган Жавоҳир Зокиров, қоидабузар Шаҳзода Муҳаммедова 

    25.03.2023, 22:55

    Бир йил давомида суратга олинган, профессионал актёрлар ансамбли жамланган “Офицер 55” фильми тақдимотидан репортаж (фото, видео) 

    25.03.2023, 21:07

    Facebook асосчиси Марк Цукерберг учинчи марта ота бўлди (фото)

    25.03.2023, 19:30

    Жулия Робертс ўзи овқат пиширади, болаларини мактабга олиб боради, итлари билан сайр қилади ва “Оскар”дан кўра оддий ҳаётни қадрлайди

    25.03.2023, 16:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.