• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)

    “VIA Marokand” продюсери Жавлон Шодмонов ва хонанда Рашид Асал Зокирова гуруҳни тарк этгани, бу ҳолатга нима сабаб бўлгани ва гуруҳнинг кейинги фаолияти ҳақида гапириб берди. 

    “Премьерага бир кун қолганда қўнғироқ бўлди ва Асал гуруҳдан кетишини айтди — ҳаммамиз шокка тушиб қолдик”

    “Рашиднинг олдидаги партнёри Асал. Жавлон Шодмоновнинг бу гуруҳга нима алоқаси бор, деб ўйлашлари мумкин. “VIA Marokand” гуруҳини мен ўйлаб топганман. Жасур Шодмонов билан бирга пул тикиб, шу гуруҳни 2015 йилда кастинг асосида яратганмиз. Рашид — жияним, Асални кастинг орқали топганмиз. Бу гуруҳ фарзандимдек бўлиб қолганди. Нолдан олиб чиққанман, ҳозир қизимни турмушга бериб юборгандек бўлиб турибман.

    Яқинда янги қўшиққа клип суратга олдик. Бу ҳолат февраль ойининг охирларида бўлди. Қўшиқ ёздик, унга клип суратга олишни режалаштирдик ва 8 мартда тақдим этиш ниятимиз бор эди. Яхшиликка бўлди. Бу иш чўзилиб мен Қирғизистонга сафарга кетиб қолдим. У ердан келганимдан кейин клипнинг сценарийси ёқмади ва бу иш чўзилди.

    Қўшиқ ёзилганди, 7 март куни клип суратга олдик. Асалда ҳам, Рашидда ҳам кайфият зўр эди. Ухламасдан клип монтажини бир кунда битирдим, чунки тезроқ чиқаришимиз керак эди. Клип ҳаммага ёқди: радиога, телевидениега премера санасини бердик. Премьерага бир кун қолганда қўнғироқ бўлди ва Асал гуруҳдан кетишини айтди, ҳаммамиз шокка тушиб қолдик”, — дейди Жавлон Шодмонов.

    Фото: Instagram 

    “Асал гуруҳдан кетяпти, дейишганда ҳам умидим бор эди”

    “Асалга ҳеч нарса қилмади, бироқ тўсатдан бир соатда ҳаммаси ҳал бўлиб кетди. Жавлон акам менга қўнғироқ қилди. Асал билан бундай ҳолатлар олдин ҳам бўлган, бироқ учинчисида ҳақиқатан ҳам кетди. “Асал, тўхтанг, партнёримсиз, ҳали қиладиган ишларимиз бор”, деб айтдим. Жавлон акам ҳам тушунтирди. Ҳаттоки учинчисида Жавлон акам қўнғироқ қилиб, Асал гуруҳдан кетяпти, дейишганда ҳам умидим бор эди.

    Агар унда пул билан боғлиқ муаммо бўлганида мен билардим, чунки иккаламиз ҳам бир хил пул оламиз. Шу вақтга қадар бизда пул билан боғлиқ муаммо бўлмаган. Машина ҳам, уй ҳам олдик. Асал ҳам кам бўлмади — иккита уй, машина олди. Унда умуман пул билан боғлиқ муаммо бўлмади. Бари бир аёл кишининг дардини тушунмас экансиз. У билан гаплашганимда бўлди, энди у қайтмайди деган нарса бўлди. Тенг ярмимни қирқиб ташлагандек бўлишди.

    “VIA Marokand” гуруҳлар ичида рекорд қўйган. Мен бундай гуруҳни кўрмаганман. Жуда катта меҳнат кетган. Асал билан қадрдон бўлиб, шу гуруҳни кўтардик. Асал кетди, агар мен ҳам кетсам номардлик бўлади. Асалга мен гуруҳни давом эттираман, деб айтдим”, — дейди гуруҳ аъзоси Рашид.

    Фото: Instagram 

    “Асал Instagram’даги 1 миллион 400 минг обуначиси бор саҳифасини ҳам Рашидга қолдириб кетди”

    “Гуруҳга 8 йил меҳнатим кетди. Асал гуруҳдан уришиб кетгани йўқ, у шахсий ҳаётини қуриш мақсадида гуруҳни тарк этди. Мен ундан умуман хафа эмасман, ҳар бир инсон бахтли бўлишга ҳақли. У санъатни тарк этди, карерасини тўхтатди. Битта нарсага қойил қолдим, у Instagram’даги 1 миллион 400 минг обуначиси бор саҳифасини ҳам Рашидга қолдириб кетди. Улар жуда кўп пул топишади, булардан кечиб кетиш эса мардлик. Биз бу лойиҳани тўхтатмоқчи эмасмиз. Асал кетишини айтганидан кейин ҳеч қаерга кастинг бермадик. Гуруҳимиз билан бу ишни давом эттириш ниятига келдик.

    Бу ҳолат ўтган йили ҳам бўлган, бироқ Рашид кўндирганидан кейин Асал қолган. Гуруҳ очилганига 8 йил бўлган бўлса, Асал билан биринчи 3 йил учун контракт тузганмиз. Уч йил тугагандан 5 йилга тузганмиз, бу контракт ҳам тугаганди, биз яна давом эттираётгандик”, — дейди Жавлон Шодмонов.

    “Лойиҳани давом эттирамиз, деб қиз қидирдик”

    “Асал менга телефон қилиб, Instagram’имни сизга қолдирсам майлими, деб айтди. Кейин нимага у ерда мухлисларингиз бор, умуман йўқ бўлиб кетмоқчимисиз, деб сўрадим. У эса менга Instagram’нинг умуман қизиғи йўқ, бу ёғига шахсий ҳаётимда Instagram рол ўйнамайди деб айтди. Охирги марта кўришдик, йиғлади — гуруҳдан кетишни хоҳламаётганини сездим. Лекин бу шахсий ҳаётни қуришдаги энг тўғри қарор. Биринчи уч кун шок ҳолатида бўлдик. Лойиҳани давом эттирамиз деб қиз қидирдик.

    Ҳали ҳам турмушга чиқмаган санъаткорлар бор, мен ҳам шунақа бўлиб қолишдан қўрқаман, менга оила керак деб айтганида қойил қолдим. Қайт дейишимга имконият қолдирмади. Асал мендан анча кичкина, бир-биримизни ҳурмат қилиб, узилиб кетмасин деб, уни сизлаганман. Шунинг учун ҳам мен айтсам йўқ дея олмасди, лекин ўртамизда бир-биримизга ёрдам бериш сақланиб қолди.

    Фото: Instagram 

    Жуда катта орзуларимиз бор эди, клипимиз айланган вақтда ҳаяжон бўларди. Ҳаммаси кечагидек эсимда. Асал билан ҳар кун бирга эдик. У пайтда Spark’им бор эди, Асални олиб-бориб келардим. Биз шунақа даражага келдик, “Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт ҳам бердик. Ўшанда ҳам катта ҳаяжон билан бир-биримизни қўллаб-қувватлардик.

    Асал билан уришиб кетган вақтларимиз ҳам бўлган, бир-биримизни жуда кўп кўрар эдик. Асал билан тез уришсак ҳам бир-биримизни тез тушуниб оладиган даражада бўлиб қолган эдик. Асалга бахт тилайман, биз бундан бу ёғига кучли ҳаракат қиламиз. Жуда катта янгилик қилиб мухлисларни ҳайратда қолдирамиз. Қиз ҳам тайёр”, — дейди гуруҳ хонандаси Рашид.

    “‘VIA Marokand’ гуруҳи давом этади”

    “Асал кетаман деганидан кейин 10 кун бутун республика бўйлаб қиз қидирдим. Жуда кўп қизларни кўрдик, ҳамма жойдан Асални қидирдик. Ҳозир сир бўлиб қолади, яқинда ўша қизни оммага кўрсатамиз. Тўғри, у қиз Асал бўла олмайди, лекин гуруҳдаги янги қизни Асални қандай қабул қилишган бўлса, шундай қабул қилишларни сўрардим. “VIA Marokand” гуруҳи давом этади”, — дейди Жавлон Шодмонов.

    26.03.2023, 20:50   Изоҳ (0)   102187
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гарри Поттернинг малласоч дўсти Рон Уизли эмас, балки драма қироли бўлган Руперт Гринтнинг ижодий тақдири қандай кечди?

    26.03.2023, 19:21

    Экранда узукка кўз қўйгандек кўринса-да, ҳаётда бир-бирини кўрарга кўзи йўқ машҳурлар (фото) 

    26.03.2023, 15:15

    Голливуд юлдузи Киану Ривз “Жон Уик” фильмининг суратга олиш жараёнида ҳамкасбининг бошини ёриб қўйгани ҳақида гапириб берди

    26.03.2023, 13:41

    Instagram: Қимматбаҳо машина сотиб олган Азода, хакерлар ҳужумига учраган Жавоҳир Зокиров, қоидабузар Шаҳзода Муҳаммедова 

    25.03.2023, 22:55

    Бир йил давомида суратга олинган, профессионал актёрлар ансамбли жамланган “Офицер 55” фильми тақдимотидан репортаж (фото, видео) 

    25.03.2023, 21:07

    Facebook асосчиси Марк Цукерберг учинчи марта ота бўлди (фото)

    25.03.2023, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49

    АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

    Дунё | 2 август, 11:35

    “Реал” Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида бир қарорга келмаган

    Спорт | 2 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.