Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Янгийўл туманида 23 март куни 38 ёшли эркак икки кишини ўлдириб, ёқиб юборди. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Маълум бўлишича, шу куни соат 14:30 да “Нурли диёр” масъулияти чекланган жамиятида агроном бўлиб ишлаган 1961 йилда туғилган К.А. ва жамият мутахассиси 1984 йилда туғилган С.Г. фуқаро Б.Ж.нинг ёнига бориб, ижарага олинган майдон учун 40 миллион сўм миқдорида ҳақ талаб қилган.

Шу вақтда воқеа иштирокчилари ўртасида жанжал келиб чиққан. Фуқаро Б.Ж. пул бермаслик мақсадида уларни дала шийпонига олиб бориб, ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган. Шундан сўнг у жиноий ҳаракатларини яшириш учун мурдаларни ёқиб, тана қолдиқларини ариқ бўйига ташлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а, ж, и” бандлари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Гумонланувчи шахс просессуал тартибда ушланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хоразмда мактаб директори имтиҳонга кеч келган ўқувчини калтаклади
Маҳаллий
Сирдарёда қайиқда дарё кечиб мактабга қатнайдиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттирадиган бўлди
Дунё
Ҳиндистонда зиёратчилар ўтирган автобус дарага қулади, 10 киши ҳалок бўлди (фото)