Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси мансабдорлари ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Бош прокуратура томонидан ўтказилган текширувда собиқ Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасида ўтказилган ўрганишда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талаблари бузиб келингани аниқланган. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси томонидан юқоридаги қонун талаблари бузилиб, тендер танловлари ўтказилмасдан, фестиваль тадбирларини ўтказиш учун турли фирмалар билан 20 миллиард сўмлик тўғридан тўғри шартномалар тузилган.

Ушбу фестиваллар 2022 йилнинг май—сентябрь ойларида амалда ўтказиб бўлинган бўлса-да, қонун бузилишларни яшириш мақсадида “etender.uzex.uz” махсус ахборот порталига 24 октябрь ва 3 ноябрь кунлари пойтахтда 5 та фестиваль тадбирларини ўтказиш ҳақида номигагина эълон ва ҳужжатлар жойлаштирилган ҳамда шартномалар тузилган. 

Ўтказилган фестиваллар доирасида ҳам амалда бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 8 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди.

Текшириш натижасига кўра, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари