• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

     Ҳокимларнинг депутатларга бошчилиги босқичма-босқич бекор қилинади

    Амалдаги Конституциямиз мустақил давлатни шакллантиришда, дунёга тан олдиришда тарихий миссияни бажарди. Энди давлатни эмас, инсонни, унинг ҳуқуқлари кафолатини энг юқорига кўтариш керак.

    Янгиланаётган Конституцияда давлатнинг олий мақсади инсонни, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўляпти.

    Халқ демократик партиясининг асосий ғоялари ҳам инсон ҳимояси, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглиги билан боғлиқдир. Шунинг учун партиямиз Конституцияга таклифлар беришга катта масъулият билан ёндашди. Чунки партиянинг 30 йилдан ошиқ тарихида бундай очиқ имконият бўлмаган.

    Яна бир масалани тан олиш керакки, партиямиз электорати манфаатлари кейинги йилларда ишончли ҳимоя қилина бошлади. Ҳукумат фуқаролар олдидаги асосий мажбуриятларига жиддий эътибор қаратмоқда.

    Масалан, камбағаллик энг оғир муаммомиз эди. Илгари ҳатто “камбағал” деган сўзни ишлатиш мумкин эмас эди. Камбағаллик бўйича мезон ҳам, механизм ҳам йўқ эди. Халқ билан мулоқот тизими, кучли ижтимоий сиёсат кўп йиллик муаммоларни ҳал қилмоқда.

    Асосий таклифларимиз Конституцяивий қонун лойиҳасида ўз ифодасини топди, энди улар қўллаб-қувватланиши учун интиламиз. Хусусан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб яшаш эҳтиёжига мос бўлиши кафолатланяпти. Одамларни буни жуда узоқ кутди.

    Пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлмаслиги назарда тутиляпти. Бу меъёр ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам учун ҳаёт каби муҳимдир.

    Фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш мажбурияти давлатга юкланяпти. Белгиланган тартибда бепул тиббий хизмат ҳам кафолатланяпти.

    Яъни, давлатнинг фуқаролар олдидаги, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлаш борасидаги масъулияти бир неча борабар ортяпти.

    Айни пайтда шунга мос равишда давлатнинг парламент, ҳокимликларнинг халқ депутатлари Кенгашлари олдидаги ҳисобдорлиги, масъулияти ҳам кучаймоқда.

    Маълумки, амалдаги Конституциянинг 98-моддасига кўра, Бош вазир номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилиши керак. Яъни, Бош вазир номзодини кўрсатиш жараёнида бошқа сиёсий партиялар иштироки чекланган.

    Янгиланаётган Конституцияда эса Бош вазир номзодини кўрсатиш жараёнида барча сиёсий партия фракцияларининг тенг иштироки таъминланмоқда.

    Бу каби амалиёт хорижий мамлакатларда ҳам кенг қўлланилади. Ушбу янги конституциявий норма ҳар бир сиёсий партиянинг ҳукуматни шакллантириш жараёнида бевосита иштирок этиш имкониятини кафолатлайди. Ҳар бир сиёсий партия ўз сайловолди дастуридаги энг муҳим вазифаларни Ҳукумат дастурига киритган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқидан фойдалана олади.

    Ҳокимларнинг депутатларга бошчилик қилиш институти босқичма-босқич бекор қилиниши, бу борада илғор демократик тартибга ўтилиши давлатчилигимизни замонавийлаштиради. Ҳокимликларни демократик тийиб туриш механизми жорий этилиши айни вақтда халқ депутатлари Кенгашларига сайланадиган минглаб депутатларнинг имконият ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш имконини ҳам яратади. Депутатларнинг фаоллигига салбий таъсир кўрсатаётган асосий муаммо ҳал этилади. Шу тарзда ҳудудларда демократик маданият ривожланади.

    Айни кунларда жойларда ўтказилаётган учрашув ва мулоқотларда бугун дунё нотинчлиги, аввалгидан анча мураккаблашгани айтиляпти. Ҳар қадамда тўқнашув, келишмовчилик. Булардан энг кўп одамлар, аёллар, болалар азият чекяпти. Айрим давлатлар фуқаролар олдидаги тинчликни асраш бўйича бурчини бажара олмаяпти. Нуронийларимиз шундай қийин паллада юртимизда тинчлик ҳукмронлигига шукрона келтиришяпти. Жамоатчилик вакиллари янгиланаётган Конституция тинчлигимиз кафолатини мустаҳкамлашга хизмат қилади, деган муҳим хулосаларни ҳам билдиришяпти. Бу – рост. Янгиланаётган Конституцияда Ўзбекистон Республикаси тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга ошириши қатъий ёзиб қўйилмоқда. Қарангки, халқимиз Конституциявий қонун лойиҳасини ҳаёт билан, кундалик турмуш билан боғлаб таҳлил қиляпти.

    Тинчликни асрашда халқимизнинг бирдамлиги ҳам муҳим. Умуман, ижтимоий бирдамлик қон-қонимизга сингиб кетган. Шуларни ҳисобга олсак, Конституциямизга биринчи марта “ижтимоий бирдамлик” тамойили киритилаётгани ҳам тарихий аҳамиятга эга.

    Улуғбек Иноятов,

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси

    Марказий Кенгаши раиси

    25.03.2023, 12:00   Изоҳ (0)   3760
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда талаба қизнинг шахсий суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик учун пул талаб қилган шахс ушланди

    25.03.2023, 11:11

    Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади 

    25.03.2023, 10:33

    Андижонда 8-синф ўқувчиларига Matiz’ини ижарага берган шахс аниқланди

    25.03.2023, 10:10

    Саида Мирзиёева Вашингтонда “Тинчлик корпуси” бош директори ўринбосари билан учрашди 

    25.03.2023, 09:43

    “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” бош ҳисобчи ўринбосари 15 минг доллар пора билан қўлга тушди

    25.03.2023, 08:59

    Қорақалпоғистонда алкогол маҳсулотларини Россиядан мамлакат ҳудудига ноодатий усулда олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди 

    24.03.2023, 23:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.