Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Маълум бўлишича, 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади. Сана ва манзиллар ушбу ҳавола орқали келтирилган.

“Иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш керак. 

Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар жой биноларида яшовчи фуқаролардан эътиборли ва эҳтиёт бўлишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ТИВ Шимолий Кореянинг космик ракета учирганига хавотир билдирди
Маҳаллий
Индонезияда гиёҳванд моддалар савдосида гумонланган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди
Маҳаллий
Энг қиммати — Тошкентда, энг арзони эса Фарғонада. Май ойи учун “Палов индекси” эълон қилинди