Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳрида Мексика орқали АҚШга юборишини айтиб, фуқародан 50 минг доллар сўраган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди

Фото: Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати 

Хабарга кўра, ҳолат ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлардан бирида аниқланган. 1996 йилда туғилган Ж.Й. маҳаллий фуқарони 50 000 доллар эвазига Тошкент-ЕИ-Мексика-АҚШ йўналиши орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилиб, зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаро Н.Т.дан “аванс” сифатида 10.000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 

Фуқаро Ж.Й.га тегишли автомашина кўздан кечирилганида эса фуқаро Н.Т.га тегишли хорижга чиқиш паспорти, унинг қизига тегишли ID-карта, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва ҳоказолар борлиги аниқланиб, ашёвий далилларнинг барчаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари