Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Прогнозларга кўра, 24 март, жума куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-23 даража илиқ бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари республика ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати кўтарилади ва 23-25 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 27-29 даражани ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 24—26 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, Кучсиз шамол эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 22-25 даража илиқ бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хоразмда мактаб директори имтиҳонга кеч келган ўқувчини калтаклади
Маҳаллий
Сирдарёда қайиқда дарё кечиб мактабга қатнайдиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттирадиган бўлди
Дунё
Ҳиндистонда зиёратчилар ўтирган автобус дарага қулади, 10 киши ҳалок бўлди (фото)