Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун Тошкент шаҳрига янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда. “Дарё” манбасига кўра, ушбу лавозимни “Ўзавтосаноат” компанияси раиси Шавкат Умрзоқов эгаллайди.

Шавкат Умрзоқов
Фото: Халқаро пресс-клуб

“Дарё” мухбири мазкур хабар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Мукаррам Азимова билан боғланди.

“Ҳозир ҳоким тайинлангани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Тайинланса, расман эълон қилинади”, — деди ҳокимлик матбуот котиби.

Шавкат Умрзоқов 22 февраль куни Гимнастика федерацияси президенти этиб сайланганди.

2018 йилдан бери Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев жорий йил 16 январь куни Шавкат Мирзиёев ўтказган энергия ресурслари таъминотига доир йиғилишда ишдан олинганди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Фото: “Дарё” 

Президент йиғилишда ҳоким аномал сувуқда энерготаъминотда кузатилган узилишларга сабабчи бўлгани, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун лавозимидан озод этилганини айтган.

Бахтиёр Раҳмонов 
Фото: “Дарё” 

16 январдан бошлаб, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентдаги “Дўстлик” боғи яқинида икки туп чинор ноқонуний равишда кесилди
Маҳаллий
Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан чегирмалар эълон қилди
Дунё
Британия разведкаси Сербия президенти Вучични ағдаришга уринишда айбланмоқда