Фарғона вилояти Риштон туманида 36 ёшли эркак ўзаро келиб чиққан оилавий жанжал сабаб ўз аёлини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура ахборот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланишича, 23 март куни соат 01.55 ларда Риштон туманида яшовчи 36 ёшли Д.Д. (ҳаваскор ҳофиз) қонуний никоҳдан ўтмай яшаб келган 31 ёшли аёл М.Б. билан оилавий масалада жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан бир неча маротаба унга тан жароҳати етказган. Олган тан жароҳатлари оқибатида аёл ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)