Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг People's Daily давлат нашрида сунъий интеллект ёрдамида яратилган янги телебошловчи фаолият юритишни бошлади. Унга Рен Хиаоронг номи берилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Фото: Peopleъс Daily

Технология “минглаб бошловчилар”нинг профессионал маҳоратига эга ва исталган мавзуда эркин гапира олади. Виртуал қиз йил бўйи исталган мавзудаги янгиликларни эфирга узата олиши айтилмоқда.

“Мен 365 кун, 24 соат бутун йил давомида, кечаю кундуз, дам олмасдан янгиликларни узатиб бораман”, — дейди Рен.

Бошловчи фақат олдиндан берилган саволларга жавоб бера олади. Унинг жавоблари Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси томонидан ўз ғояларини илгари суриш учун ишлатилади. Томошабинлар сунъий интеллектни пропагандада айбламоқда.

Бир томошабин Рен илғор технологиялар, солиқ имтиёзлари, тўловлар, Хитойнинг “Икки сессия” сиёсий конференциясини муҳокама қилиши мумкинлигини айтди. Бироқ бошловчи жавоби одамлар томонидан олдиндан ёзилган ва ҳукумат ташвиқотини ўз ичига олади. Сунъий интеллект ёрдамида яратилган бошловчи биринчи марта Weibo стриминг-платформасидаги видеолавҳада намойиш этилган. 2018 йилда Sinxua давлат ахборот агентлиги биринчи сунъий интеллектли бошловчини тақдим этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари