Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Исроил самолётлари Суриядаги Алеппо халқаро аэропорти яқинига ракета зарбаси берди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Фото: AP Photo

Сурия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ҳужум Ўрта Ер денгизидан амалга оширилган.

“Исроил маҳаллий вақт билан соат 03:55 да Ўрта Ер денгизи томонидан бир неча ракета зарбалари бериб, Алеппо халқаро аэропорти ҳудудига ҳужум қилди”, — дейилади хабарда.

Ҳужум оқибатида Сурия аэропорти моддий зарар кўрган. Исроил томони ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермади. Сурия Транспорт вазирлиги етказилган зарар туфайли Ҳалаб халқаро аэропорти фаолиятини тўхтатганини маълум қилди. Барча рейслар Алепподан Дамашқ ва Латакия аэропортларига йўналтирилган. Ҳужум оқибатида учиш-қўниш йўлаги ва навигация ускуналари зарар кўрган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари