Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Москвадаги турар жой мажмуаси қурилишида Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати бу бўйича маълумот берди

Фото: Global Look Press

Хабарга кўра, оммавий муштлашувга шу йилнинг 18 март куни ошхонада навбат кутиш вақтида юзага келган тушунмовчилик сабаб бўлган. Тортишув 50-60 нафар фуқаро иштирокида оммавий муштлашувга айланган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 40 га яқин ишчи қўлга олиниб, вазиятга ойдинлик киритиш учун ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

Қайд этилишича, қўлга олинганлар сўроқ қилиниб, тушунтириш хати ёзилгач, қўйиб юборилган. Оғир тан жароҳати олган ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Яқин кунларда консуллик бўлими ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ходимлари вазиятга ойдинлик киритиш учун қурилиш компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хоразмда мактаб директори имтиҳонга кеч келган ўқувчини калтаклади
Маҳаллий
Сирдарёда қайиқда дарё кечиб мактабга қатнайдиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттирадиган бўлди
Дунё
Ҳиндистонда зиёратчилар ўтирган автобус дарага қулади, 10 киши ҳалок бўлди (фото)