• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Чегирмали нархда бўлса ҳам, сотиб олишга арзимайдиган уй-рўзғор буюмлари (фото)

    Дўкон жавонлари ишни енгиллаштирадиган турли хил мўжизавий нарсаларга тўла. Аслида уларнинг ҳаммаси ҳам “мўжизавий”лигини оқламайди.

    Қоғоз сочиқлар

    Фото: AdMe

    1931 йилда Артур Скотт қоғоз сочиқларини дунёга тақдим этди. Ўшандан бери улар деярли ҳар бир хонадонда бор. Улар ҳожатхона қоғози ва қоғоз салфеткалар билан бирга сотиб олинади ва мантиқий савол туғилади: нима учун?

    Биринчидан, улар бошқа қоғоз маҳсулотларидан озгина фарқ қилади. Оддий салфетка, масалан, сковородкадаги ортиқча ёғни тезда артиб ташлашингиз керак бўлса, сочиқнинг самарадорлигидан кам эмас. Иккинчидан, ошхонада қоғоз маҳсулотларидан ташқари, одатда мато сочиқлари борлигини унутманг. Улар қоғоз рақобатчиларга қараганда арзонроқ, аммо қўлингизни қуритиш керак бўлганда самарадорлик жиҳатидан улардан қолишмайди.

    Чанг оладиган супурги

    Фото: AdMe

    Бундай супургилар турли хил бўлиб, турли хил материаллардан — полипропилендан туяқуш патларигача тайёрланади. Ишлаш принципи бир хил: толалар статик электр туфайли чангни тортади. Бироқ унинг бир қисми нарсаларда қолади ёки полга тушади, бу эса қўшимча тозалаш воситаларидан фойдаланишни талаб қилади. Оддий латтадан фойдаланиш анча осон.

    Клавиатура чангюткичи

    Фото: AdMe

    USB чангютгич клавиатурани чангдан тозалаш учун анъанавий чангютгичга хавфсиз альтернатив ҳисобланади. Агар бундай гаджет кимгадир эсдалик сифатида берилса, ундан тез-тез фойдаланишингиз даргумон. Биринчидан, клавиатура ҳар куни тозаланмайди, иккинчидан, оддий салфетка каби арзонроқ аналоглар мавжуд.

    Ҳаво спрейи

    Фото: AdMe

    Хушбўй аэрозоллар ҳидларни ниқоблайди, лекин уларнинг сабабларини бартараф этмайди. Бундан ташқари, улар зарарли бўлиши мумкин. Ҳаво спрейлари нафас олиш муаммоларига олиб келадиган заҳарли моддаларни ўз ичига олади.

    Агар уйда ёмон ҳид пайдо бўлса, биринчи навбатда бирор жойда унутилган ахлат бор-йўқлигини текширинг. Ҳар бир нарса яхши эканлигига ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг, ароматерапия қилишингиз мумкин. Сунъий спрейларни сотиб олишнинг ҳожати йўқ — табиий нарсалар билан ҳам кетказиш мумкин. Мисол учун, пахта дисклари устига севимли эфир мойидан бир неча томчи томизиб, хоналарга қўйиб қўйинг.

    Нам салфеткалар

    Фото: AdMe

    Нам салфеткалар тозалаш ва дезинфекциялаш ўрнига бактериялар тарқалишига ёрдам беради. Бундан ташқари, улар юзаларни яхши артмайди, совунли доғлар қолдиради ва улардан кейин қўлингизни иложи борича тезроқ сув билан ювишни хоҳлайсиз.

    Нам салфеткаларга муқобил қоғоз ёки сув билан намланган бир марта ишлатиладиган рўмолча бўлиши мумкин. Агар антибактериал таъсир зарур бўлса, сув ўрнига антисептикдан фойдаланиш мумкин.

    USB вентилятор

    Фото: AdMe

    USB вентиляторлар тўғри ишлатилганда компьютерга зарар келтирмайди. Бироқ фойдаланувчилар улар унчалик самарали эмаслигини пайқашди: баъзилари жуда кичик ва 3-4 кундан кейин бузилади. Иссиқ кунларда кучлироқ вентиляторлардан фойдаланиш ёки организмни совитишнинг бошқа усулларини синаб кўриш, масалан, салқин сув ичиш хавфсизроқдир.

    Печ тозаловчи восита

    Фото: AdMe

    Печни яхшилаб ювиш учун кимёвий маҳсулотлардан фойдаланамиз. Баъзида организмимизга зарар етказаётганимизни ҳам сезмаймиз. Тозалаётганда томоқ, бурун ёки кўзда ачишиш пайдо бўлиши мумкин.

    Инсон танаси учун ноқулайликдан ташқари, тозалагичлар печ учун ҳам хавфлидир. Таркибидаги кимёвий моддалар баъзи қисмлардаги эмални йўқ қилиши мумкин, бу эса коррозияга ва тез ёмонлашишига олиб келади. Керакциз хавф-хатарлардан қочиш учун қўлбола усуллардан фойдаланишингиз мумкин: содали сувни водород перикс ва идиш ювиш воситаси билан аралаштиринг. Аралашма ёрдамида печни тозалаш мумкин.

    Кир ювиш капсулалари

    Фото: AdMe

    Кир ювиш капсулалари концентрланган ювиш воситасидир. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, уларнинг баъзилари илгари чиқарилганларга қараганда ювишда кўпроқ фойда келтиради.

    Шу билан бирга, фойдаланувчилар сезиларли камчиликни қайд этдилар: капсулалар эшикка ёпишади ва маҳсулотнинг бир қисми машина тамбурига кирмайди. Бундан ташқари, уларнинг баъзилари тозалаш ўрнига кийимда янги доғлар ва ёпишқоқ плёнка қолдиради. Кейинчалик маълум бўлишича, доғларнинг пайдо бўлиши ишлаб чиқариш хатоларидан эмас, балки капсулаларни нотўғри ишлатиш билан боғлиқ.

    Кийим учун қоғоз ролик

    Фото: AdMe

    Кийимларни тозалаш учун ёпишқоқ роликлар, айниқса уйда ҳайвонлар бўлса, керакдек туюлади. Бироқ амалда бироз бошқача: баъзилар унинг ўрнига скотчдан фойдаланишни маслаҳат беришса, бошқалари бахмал кийим чўткасидан фойдаланишни таклиф қилишади. Иккинчиси бир неча йил давомида ишлатилиши мумкин.

    Силикон ювиш тўплари

    Фото: AdMe

    Қиш ортда қолди, яъни иссиқ устки кийимларни ювиш ва сақлаш вақти келди. Онлайн дўконларда силикон тўплар сотилади — улар нозик матоларни тозалаш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, фойдаланувчилар бундай тўпларнинг мутлақо фойдасиз эканлигини пайқашди: улар нарсаларга ёпишиб қолади ва ўз вазифаларини бажармайди.

    Уйқу учун ниқоб

    Фото: AdMe

    Уйқу ниқоби — тез-тез ишлатиладиган нарса. Бироқ у бир нечта камчиликларга эга бўлиши мумкин. Улардан бири кўриш муаммоларига олиб келади. Баъзи ҳолларда уйғонганидан кейин кўзлардаги узоқ муддатли босим туфайли бироз хира кўрамиз.

    21.03.2023, 19:13   Изоҳ (0)   13866
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Макияжни ювмаслик, кўп қаҳва ичиш: Тери қаришига сабаб бўладиган 6 та одат

    20.03.2023, 19:40

    Гардеробингиздаги ортиқча кийимлардан халос бўлишга ёрдам берадиган 6 та лайфхак

    20.03.2023, 09:33

    Ҳар бир образга мос тушувчи сумкани танлашда ёрдам берадиган 5 та лайфхак

    19.03.2023, 17:59

    Кийим жавонини тартибга келтиришга ёрдам берадиган лайфхаклар

    19.03.2023, 13:59

    Ишга бормасангиз ҳам, тонгги соат 5 да уйғониш учун 5 та сабаб

    19.03.2023, 09:56

    Кийимларни ювгандан кейин доғлар қолишига сабаб бўладиган 6 та кенг тарқалган хато

    18.03.2023, 13:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уммонда тутқунликда сақланган аёл болалари билан Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 20 июн, 17:24

    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди

    Реклама | 20 июн, 16:30

    Ўзбекистонда 500 минг гектардан зиёд ҳудудга чигиртка тарқалгани аниқланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 17:15

    Россия украиналикларга ёрдам берган фаолни 22 йилга озодликдан маҳрум қилди

    Дунё | 20 июн, 17:07

    Эндокринолог B гуруҳи витаминлари онкология хавфини ошириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

    Маслаҳатлар | 20 июн, 16:59

    Китоб тумани ҳокимининг маҳалладаги ёрдамчиси ўлдирилди

    Ўзбекистон | 20 июн, 16:56

    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

    Реклама | 20 июн, 15:00

    UNICEF: Ғазода сув тизимлари ишдан чиқиб, сунъий қурғоқчилик юзага келган

    Дунё | 20 июн, 16:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат яна кўтарилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.