Президент Владимир Путин 19 март куни Мариуполга борди, деб хабар бермоқда “РИА Новости” Кремл матбуот хизматига таяниб.
Маълум қилинишича, у вертолётда етиб борган, сўнг машина ҳайдаб, ора-орада тўхтаган ҳолда шаҳар туманлари бўйлаб айланган. Путин у ерда бир неча объектларни кўздан кечириб, маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашган.
Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин президентга шаҳар ва унинг атрофида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳақида маълумот берган.
“Хусусан, янги микрораёнлар, ижтимоий-маърифий объектлар, уй-жой коммунал инфратузилмаси, тиббиёт муассасаларини барпо этиш ҳақида сўз борди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Марат Хуснуллин сўзларига кўра, шаҳар марказини реконструкция қилиш ишлари йил охирига қадар якунлаш режалаштирилмоқда, одамлар шаҳар тикланаётганини кўриб қайтишни бошлаган.
Невский микрораёнида Путин маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашга, бир оила таклифига кўра уларникида меҳмон ҳам бўлган. Шунингдек, қирғоқ бўйи, яхта-клуб ҳудуди, шаҳарнинг тарихий жойларини бориб кўрган.
Шундан сўнг у Ростов-Донга жўнаб, у ердаги “махсус ҳарбий операция” қўмондонлик пунктида йиғилиш ўтказган.
Изоҳ (0)