Москвадаги турар жой мажмуаси қурилишида Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда БАЗА хабар берди.
Ҳодиса 18 март куни тонгда юз берган, “Остров” турар жой мажмуасининг элликдан ортиқ ишчиси арматура ва болға билан оммавий муштлашув уюштирган. Низога қурувчиларнинг ошхонага ташриф буюриш вақтини келиша олмагани сабаб бўлган. Хусусан, Ўзбекистон фуқаролари тожикистонлик ҳамкасбларидан олдин овқатланишни хоҳлагани, бироқ улар ҳам худди шундай бўлишини истагани таъкидланган.
Оқибатда улар ўртасида муштлашув бошланган. Жанжалда иштирок этган айримлар бошидан жароҳат олгани, реанимацияга олиб кетилгани айтилмоқда. Мушташув иштирокчиларининг аксарияти полицияга олиб кетилган.
Изоҳ (0)