Италия разведкаси мамлакат мудофаа вазири Гидо Крозеттога суиқасд уюштирилиши эҳтимолидан хабар топди. Суиқасд Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган бўлиши мумкин, деб хабар берди Италиянинг Ил Фоглио нашри.
Нашр ёзишича, суиқасдга Россия собиқ президенти Дмитрий Медведев 15 миллион доллар мукофот эвазига буюртма берган.
Италия разведкаси Крозеттони “камдан-кам учрайдиган аҳмоқ” деб атаган Медведевнинг баёнотларидан хавотирда. Медведев Крозеттонинг Киевга рус танклари кирса, учинчи жаҳон уруши бошланади, деган гапига шундай муносабат билдирганди.
Таъкидланишича, Медведев ҳозирда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари сифатида ва Россия президенти Владимир Путинга яқин одам бўлгани учун қарорлар қабул қилишда ўз таъсир кучига эга.
Нашрнинг ёзишича, Италия махсус хизматлари Россия собиқ президентининг 15 миллион доллар эвазига Италия мудофаа вазирига суиқасд уюштириш “буйруғи”ни тутиб олган. Буйруқ “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси жангчиларига йўлланган эди.
Изоҳ (0)