Бош прокурорнинг 10 мартдаги буйруғига асосан Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов “Дарё”га маълум қилди.
Санжар Мавлонов бу лавозимга 2022 йил 30 апрель куни тайинланган эди. Бунга қадар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимида фаолият олиб борган.
Идора вакилининг маълум қилишича, Санжар Мавлонов ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаган. “Ижтимоий тармоқларда Мавлоновнинг жиноят устида қўлга олинган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, — дейди Шамсутдинов.
Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчиликдан бошлаб, туман прокуратураси терговчиси, Тошкент вилояти прокуратураси бўлим катта терговчиси, Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Янгиер шаҳар прокурори, Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Изоҳ (1)
тепага кутаринглар