Колумбиялик эстрада юлдузи Шакира собиқ турмуш ўртоғи, футболчи Жерар Пикенинг хиёнати ҳақида куйлаган қўшиғи туфайли Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, деб хабар бермоқда “Корреспондент” нашри.
Шакира Жиммй Фаллоннинг The Tonight Show дастурига DJ Bizarrap билан бирга борган ва Music Sessions #53 трекини куйлаган. Хонанда ушбу трек ўзи учун ёзилганини айтган, бироқ у чиққанидан кейин қўшиқ хиёнат билан курашишга мажбур бўлган аёллар учун яратилганлигини ҳам ҳис қилган.
Music Sessions #53 таронаси 14 та жаҳон рекордини ўрнатди:
- Spotify’да 24 соат ичида энг кўп тингланган Лотин Америкаси треки, тарона умумий ҳисобда 14 393 324 та марта эшитилган;
- YouTube’да 24 соат ичида энг кўп кўрилган лотинча трек — видео 63 000 000 марта томоша қилинган;
- YouTube’да энг тез 100 миллион марта кўрилган Лотин Америкаси треки — видео икки кун-у 22 соатда ушбу натижани қайд этган;
- Ҳафта давомида Spotify’да машҳур бўлган лотинча трек — қўшиқ 80 646 962 марта эшитилган;
- Испан тилидаги трек билан Billboard Hot 100 нинг Топ 10 талигига кирган биринчи аёл хонанда;
- Хонанда томонидан куйланган тарона Billboard Latin Airplayn чартидаги энг кўп 1-ўринни эгаллаган қўшиққа айланди.
Изоҳ (0)