Tiffany & Cо заргарлик уйи Nike спорт бренди билан ҳамкорликда кумушдан ясалган Nike Air Forse 1 кроссовкалари учун яратган қутисини тақдим этди. Қутининг вазни тахминан 10 килограммни ташкил этади.
Кроссовкалар учун яратилган қути битта нусхада тақдим этилган. Қадоқни тайёрлаш учун 155 соат керак бўлди. Қути 925 пробали соф кумушдан ясалган кўк рангга бўялган. Унинг қопқоғида Swооsh тональ логотипи мавжуд. Tiffany & Cо ёзуви эса қутининг ички томонига ёзилган.
Қора замшли кроссовкаларда кўк Tiffany Blue Swооsh ва Tiffany & Cо логотиплари бор. Пошнаси эса иккала бренднинг логотипи туширилган кумуш пластиналар билан безатилган.
Поябзалнинг сариқ рангли боғичга эга, оқ ёки кўк рангдаги Tiffany ёзуви туширилган турлари мавжуд.
Изоҳ (0)