Дунёга машҳур британиялик хонанда Адель ўзининг севгилиси, 41 ёшли спорт агенти Рич Пол билан турмуш қурмоқда, деб ёзади “Корреспондент.нет” нашри.
Хабарларга кўра, жуфтлик 2023 йилнинг ёзида турмуш қуради. Бироқ ҳозирча Адель ва Рич Пол бу маълумотга изоҳ бермаган. Ўтган дам олиш кунлари хонанда Лас-Вегасда концерт берди. Тадбирда иштирок этган Аделнинг қўлида катта олмосли никоҳ узуги бор эди.
Daily Mail нашрининг ёзишича, Адель бир йил давомида ушбу заргарлик буюмини тақиб юрган, бу эса хонанданинг севгилиси унга анча олдин турмуш қуриш таклифини билдирганини англатади.
Маълумот ўрнида, Адель 1988 йилнинг 5 май санасида Буюк Британияда туғилган. Хонанда тўрт ёшидан қўшиқ куйлай бошлайди ва бу унинг севимли машғулотига айланади. Адель ижодий фаолияти давомида “Оскар”, “Гремми”, “Олтин глобус” мукофотларини қўлга киритган. У 2019 йилнинг апрель ойида биринчи турмуш ўртоғи Саймон Koнeкки билан ажрашганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)