Тошкентдан Ҳожикентга борувчи йўловчи поезд ҳаракати вақтинча бекор қилинди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 2023 йилнинг 22—23 февраль кунлари ҳаракатланадиган 6430/6435-сонли Тошкент—Ҳожикент—Тошкент йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поезд қатнови техник ишлар олиб борилиши туфайли бекор қилинади. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган.
Изоҳ (0)