Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада учун лицензиялаш тартибини тасдиқлади.
Унга кўра, жорий йил Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги ва Тошкентда ўтказиладиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати Олимпиада лицензияларини тақдим этади.
Аввалроқ, АҚШ, Швеция, Ирландия ва Чехия бокс федерациялари ушбу мусобақаларда иштирок этишдан бош тортиб, бойкот эълон қилганди. Бунга сабаб қилиб IBA’нинг Россия ва Беларусь боксчиларига ўз миллий байроқлари остида мусобақаларда иштирок этишига рухсат берилгани қайд этилганди.
IBA’нинг хабар беришича, чемпионатларга бойкот эълон қилаётган давлардан ушбу турнирларда иштирок этишни хоҳлаган боксчилар шахсан рўйхатдан ўтган ҳолда иштирок этиши мумкин. IBA бу борада барча молиявий ёрдамларни беришга тайёрлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати 15—31 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида, эркаклар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати Ўзбекистонда 1—14 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)