Тошкент шаҳри Олмазор туманида 16 февраль куни 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 13:30 да Талабалар кўчасида:
- 1999 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Spark;
- 1955 йилда туғилган Р.Ж. бошқарувидаги Lacetti;
- 1992 йилда туғилган А.З. бошқарувидаги Damas;
- 1997 йилда туғилган И.Ж. бошқарувидаги Lacetti;
- 1955 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.