Тошкент шаҳар Яккасарой туманида аҳолидан коммунал тўловлар учун йиғилган 158,5 миллион сўм нақд пулларни ўзлаштирган ширкат раҳбари ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/2023/Risolat/uy.jpg)
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. “Д.К.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари С.А. Кичик-Бешёғоч кўчасидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолидан коммунал тўловлар учун йиғилган 158,5 млн сўм нақд пулларни ширкат ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)