• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Муваффақиятли ҳаёт йўлини замонавий Золушка эртаги деб аташ мумкин бўлган машҳур хонанда — Мерайя Кери ҳақида 20 та факт

    Бугун барчамиз Мерайя Керини беқиёс вокаллари ва бетакрор қўшиқлари туфайли биламиз. Бироқ кўплаб мукофотлар, шу жумладан 5 та “Грэмми” мукофоти соҳибаси бундай муваффақиятга қандай эришгани, қандай қийинчиликларни бошдан кечиргани ҳақида кўпчилик билмайди.

    Фото: AdMe

    Мерайя Кери собиқ опера хонандаси Патрисия Хикки ҳамда афро-америкалик ва венесуэлалик муҳандис Альфред Рой Кери оиласида туғилган. Мерайя уларнинг учинчи, кенжа фарзанди эди. Қизнинг исми “Олтин Калифорния” мусиқий фильмидаги “Улар шамолни Мерайя деб аташади” (Theу Call the Wind Мariya) қўшиғи шарафига берилган.

    Тез орада ота-онаси ажрашишади. Шундан сўнг Мерайя отаси билан деярли алоқа қилмайди, онаси эса болаларини боқиш учун учта жойда ишлайди. Мерайя бошланғич мактабда бўлганида ҳам, кўпчилик қизнинг адабиёт ва мусиқага мойиллигини ва ўрта мактабда у аллақачон шеър ёзишни бошлаганини пайқашади.

    Мерайя онаси ва отаси билан
    Фото: AdMe

    Онаси қизига вокал ўргатишни бошлайди, лекин ҳеч қачон унга опера қўшиқчиси бўлиши кераклигини айтмайди, чунки Мерайянинг сўзларига кўра, “у қаттиққўл она эмасди”. Керининг ўзи бир неча бор опера унинг карерасини кўтаришга таъсир қилмаганини айтади. Бир куни онаси қизига шундай деган: “Сен мен каби қўшиқчиларнинг камида ярмидек бўлишингга умид қилишинг мумкин”. Мерайя тез-тез мактабдаги дарсларни қолдирган, чунки у овоз ёзиш студиясига борарди. Шундай қилиб, синфдошлари унга Мираж лақабини беришди.

    Ўрта мактабни тугатгандан сўнг Кери Манҳеттендаги 2 хонали квартирага кўчиб ўтади, у ерда гўзаллик мактаби курсларига боради ва бир муддат официант ҳам бўлиб ишлади — кейинчалик ўзи тан олганидек, у “дунёдаги энг ёмон официант” бўлган.

    Фото: AdMe

    1988 йилда қиз 19 ёшлигида, у Columbia Records раҳбари Томми Моттола билан бир тадбирда танишиб қолади ва унга ўзининг демолари ёзилган кассетани совға қилади. Уйга кетаётиб, қўшиқларни тинглаган Моттола дарҳол ҳайдовчидан орқага қайтишни сўрайди, лекин қўшиқчи бу вақтга қадар тадбирдан чиқиб кетганди. Моттола 2 ҳафта давомида Керини қидиради, кейин улар шартнома имзолайдилар ва 1-альбомни чиқаришга тайёргарлик кўришади. 1990 йил 5 июнда қиз биринчи марта қўшиқ куйлаб, омма олдида пайдо бўлади.

    Фото: AdMe

    Мерайя Керининг дебют альбоми 1990 йилда чиқади ва 11 ҳафта давомида Billboard 200 рўйхатида биринчи ўринни эгаллайди. 1991 йилда “Гремми” мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтади, унда қўшиқчи “Энг яхши янги ижрочи” ва “Энг яхши аёл поп-вокал ижроси” номинацияларида 2 та мукофотга сазовор бўлади. Шу билан бирга, Кери тижорат муваффақиятига эриша олмаган, аммо мусиқий уфқда из қолдирган 2-альбомни чиқаради. 1990 йилларнинг ўрталарида хонанда миннатдорлик сифатида онасига уй совға қилади.

    Фото: AdMe

    1993 йилда Мерайя Томми Моттолага турмушга чиқади, у биринчи альбомни ёзиш пайтидаёқ учраша бошлашганди. Бироқ аста-секин уларнинг муносабатлари ёмонлаша бошлайди. Хонанданинг таъкидлашича, эри унинг бутун ҳаётини бошқаришни истаган: “У мендан анча катта бўлиб, мени кўпчиликдан узоқлаштиришга қодир эди. Мен бу асирликдан ҳеч қачон қутулолмайман деб ўйлагандим”. 3 йиллик турмушдан кейин улар ажралишга қарор қилишади. Мерайянинг айтишича, никоҳининг бузилиши у учун озодлик бўлиб, уни янги ҳаёт деб билган. Кейинчалик у қўшиқчи Луис Мигел билан 1998 йилдан 2001 йилгача учрашиб юрган.

    Фото: AdMe

    Шу билан бирга, Кери ўз ижодида агар поп мусиқасини тўлиқ рад этмаса, ҳеч бўлмаганда қисман қўшиқларида ҳип-ҳоп ва R&B элементларидан фойдалана бошлайди. 1999 йилда хонанда ўзининг 7-диски (“Камалак”)ни чиқаради, у ўша пайтда сотувнинг биринчи ҳафтасидаёқ хонанданинг энг кўп сотилган альбомига айланади. Шу билан бирга, Кери Billboard версиясига кўра ўн йилликнинг энг яхши қўшиқчиси деб тан олинади ва 2000 йилда World Music Award мукофотини топшириш маросимида у “Мингйилликнинг энг кассабоп хонандаси” мукофотига сазовор бўлди.

    2001 йилда Кери соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечира бошлади, у асабий тушкунлик туфайли касалхонага ётқизилди. Шу билан бирга, Мерайяга биполяр бузилиш ташхиси қўйилган, аммо у буни 17 йилдан кейингина тан олади.

    Фото: AdMe

    Кери 2 ҳафта давомида шифокорлар назоратида бўлади, кейинчалик эса узоқ вақт омма олдида кўринмайди. 2002 йилда у “Аёллар мантиғи” фильмида рол ўйнайди, фильмдаги хонанданинг ижроси барчада катта таассурот қолдиради. Шу билан бирга, унинг 9-чи Чармбраcелет альбоми чиқади — танқидчилар уни хонанда карьерасидаги энг ёмон альбом деб аташган.

    Кейинги “Мимининг озодлиги” альбоми ҳам жамоатчилик, ҳам танқидчиларнинг севгиси ва эътирофига сазовор бўлади. Кўпчилик, ниҳоят, қўшиқчи аввалги ҳолатига қайтганини айтишади. Кейинчалик у мусиқа ёзишни ва фильмларда ўйнашни давом эттиради, хусусан, “Теннесси”, “Зоҳан билан ҳазиллашманг” фильмларида иштирок этади, “Хазина” фильмидаги ижроси мукаммал деб тан олинади.

    Фото: AdMe

    2008 йилда қўшиқчи “Be Be” қўшиғига клип олиш пайтида актёр ва мусиқачи Ник Каннон билан танишади, кейинчалик унга турмушга чиқади. 2011 йилда хонанда эгизак фарзандларни дунёга келтиради: қизи Монро ва ўғли Мароккано Скотт. Интервьюлардан бирида Керидан турмуш ўртоғи билан ўртасидаги 11 ёш фарқ ҳақида сўрашганда, у “Ёш бу — шунчаки рақам” деб жавоб беради. Бироқ 2014 йилда оила бузилади ва ажралиш жараёни 2016 йилда якунланади.

    Фото: AdMe

    2012 йил март ойида Кери фарзандлари туғилгандан бери биринчи марта омма олдида чиқиш қилади, фильмларда рол ўйнашда ва қўшиқ ёзишда давом этади. 2015 йилда у ҳатто ўзини режиссёр сифатида синаб кўради — ўзи бош ролни ўйнаган “Рождество оҳанги” фильмини суратга олади. Шу билан бирга, рассом ўзининг янги шоусини эълон қилад. 2016 йилда хонанда ҳақида ҳужжатли фильм чиқади. “Менимча, бу менинг аслимни кўрсатиш учун яхши имконият, чунки энг содиқ мухлисларим ҳам мен ҳақимда тўғри тасаввурга эга эмаслар”.

    2015 йилда Мерайя миллиардер Жеймс Пакер билан учрашишни бошлайди. Январда улар ўзларининг унаштирилганликларини эълон қилишади, аммо кейин уни бекор қилишади. 2016 йилда Кери хореограф Брайан Танака билан муносабатларни бошлайди ва ҳозиргача улар бирга.

    Фото: AdMe

    Фаолиятининг дастлабки йилларида Кери саҳнага чиқишдан қўрқади. Хонанда қўшиқларни ижро этиш пайтида шунчаки саҳнада туришни афзал кўриши билан машҳур. Баъзи танқидчилар буни ўзига ишончи йўқлиги билан боғлашса, бошқалари эса шу тарзда у вокалга эътибор қаратади, деб айтишади.

    Қўшиқчининг айтишича, композицияларининг аксарияти автобиографик характерга эга. Кери учун вокал уни илҳомлантирган ҳис-туйғулар эмас, балки профессионалликдир.

    Фото: AdMe

    Кери жуда кўп мукофотларни қўлга киритади, жумладан 5 та “Гремми”. Мерайя 2015 йилда Голливуд Шон-шараф хиёбонида ўз юлдуз га эга бўлади. Унинг Меррй Christmas альбоми 15 миллион нусхадан кўпроқ сотилган ва бу барча даврларнинг энг кўп сотилган Рождество альбомига айланди. Аll I Want for Christmas Is You қўшиғи эса Гиннеснинг рекордлар китобига уч марта кирган. У Майкл Жексон ва Элвис Преслидан кўра кўпроқ хит қўшиқларга эга.

    Мерайя Керининг жуда ҳашаматли турмуш тарзини олиб борадиган бир нечта итлари бор. Хонанда уларни курорт муолажалари билан эркалайди, авиакомпания чекловларидан қочиш учун улар билан шахсий самолётида саёҳат қилади ва тез-тез ўзи билан таътилга олиб боради.

    Фото: AdMe

    Мерайя бир кун келиб бой ва машҳур бўлишини ўзига қайта-қайта айтган пайтини аниқ эслайди: “Мен 5-6 ёшда эдим. Опам билан супермаркет парковкасида онамнинг эски машинаси ойнасидан бадавлат одамларга қараб ўтирардим. Кейин мен албатта, юлдуз бўламан ва энг яхши нарсаларни сотиб оламан, дедим”.

    Шунингдек, хонанда ўз интервьюларидан бирида ҳеч қачон таслим бўлмаслик кераклигини, агар инсон ўзига ишонса ва нима истаётганини билса, албатта ўзи хоҳлаган нарсага эришишини айтади.

    Фото: AdMe
    13.02.2023, 17:02   Изоҳ (0)   6337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Чебурашка” фильмининг саҳна орти жараёнлари ҳақида 10 та қизиқарли факт 

    10.02.2023, 09:30

    Приянка Чопра, Жижи Ҳадид ва ўзининг ноодатий образлари билан мухлисларини ҳайратда қолдирган бошқа машҳурлар (фото)

    10.02.2023, 16:57

    Сочингизни уй шароитида ҳеч қандай ускуналарсиз жингалак қилишнинг 9 та синалган усули

    13.02.2023, 13:39

    Пичоқ отиш, кубик-рубик териш, олов ютиш: машҳурларнинг сиз билмаган яширин истеъдодлари (фото)

    11.02.2023, 19:55

    Эски кийимлардан яратишингиз мумкин бўлган 8 та бежирим нарса (фото)

    09.02.2023, 13:05

    Жейк Жилленхол, Оливия Уайлд ва катта меросга эга бўлган бошқа Голливуд юлдузлари (фото)

    08.02.2023, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.