• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бири бино қулаганида, иккинчиси юраги дош бермай оламдан ўтган”. Зилзилада ҳалок бўлган наманганлик аёлларнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

    Туркиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлган наманганлик икки аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди. “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев марҳумалардан бирининг дафн маросимида иштирок этди.

    “Зилзила пайти қарамоғидагиларни ташлаб кетмаган”

    Чортоқ туманининг “Нурафшон” маҳалласида истиқомат қилган Машҳура Нурматова 2023 йилнинг 14 январь куни Туркияга кетган ва у ерда кекса эр-хотиннинг уйида хизматчи бўлиб ишлаган. 6 февраль куни у билан алоқа узилган. Уни ўша ерда таниган-билган ўзбекистонлик аёллар Машҳура Қаҳрамонмарашдаги зилзила оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида яқинларига хабар берган.

    Шундан сўнг унинг укаси Низомжон Туркияга отланган ва 11 февраль куни опасининг жасадини Истанбул—Фарғона авиарейси билан Ўзбекистонга олиб келган. Бугун, 12 февраль куни марҳума Чортоқдаги маҳаллий қабристонда дафн этилди.

    Яқинларининг айтишича, марҳуманинг жасади 4 қаватли бино вайронлари остидан, ўзи ишлаётган уйдаги эр-хотин жасади билан ёнма-ён топилган. Бу унинг зилзила пайти қарамоғидагиларни ташлаб кетмагани, фалокатдан қутқаришга ҳаракат қилганидан далолат беради.

    Қирқ ёшни қаршилаган Машҳура Нурматова турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг 13 ва 14 ёшдаги икки қизини тарбиялаб келаётганди. Унинг дафн маросимида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Динара Ёқубова, Чортоқ тумани ҳокими Анвар Отахўжаев иштирок этди. Улар марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этиб, бу оилага кўмак беришга тайёр эканликларини билдирди.

    “Фалокатдан соғ-омон чиққанди”

    Норин туманидаги “Боёвул” маҳалласида истиқомат қилган 45 яшар Барчиной Мирзаева 2022 йил ноябрида Туркияга йўл олган ва Шонлиурфа шаҳрида кекса аёлга қаров билан машғул бўлган. Яқинларининг билдиришича, у 6 февраль куни рўй берган зилзиладан соғ-омон чиққан, бироқ ўзи ишлаётган хонадон вакиллари билан машинада кетаётган пайт зилзиладан қулаётган уйларни кўриб юраги дош бермаган ва шу ердаги касалхонада вафот этган. Унинг аввалдан юраги заиф бўлгани айтилмоқда.

    Барчиной Мирзаева ҳам 18 яшар талаба қизини ёлғиз вояга етказаётган эди. Марҳуманинг дафн маросими эртага, 13 февраль куни ўзи туғилиб-ўсган маҳаллада бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

    “Ортда қолган фарзандлар учун биз ҳам масъулмиз”

    Вилоят ҳокими ўринбосари Динара Ёқубованинг “Дарё”га маълум қилишича, бугунги кунда 4,5 мингдан ортиқ наманганлик аёл турли сабаблар билан чет давлатларда бўлиб турибди. Улар иш, ўқиш, даволаниш ва оилавий шароит туфайли хорижга чиқиб кетган бўлиб, 2022 йилнинг ўзида 2132 нафар аёл уйга қайтиб келган.

    Динара Ёқубова.
    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    “Уларга имкон қадар иш топиб беришга ҳаракат қиляпмиз. Вилоятда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожлангани, саноат зоналари барқарор фаолият олиб бораётгани, аёлларимизнинг аксарияти уй шароитида ҳам ҳунар билан шуғулланишга уқувли эканлиги бу борада бизга қўл келмоқда. Жорий йилнинг ўзида 58 мингдан ортиқ хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш белгиланган, уларнинг салмоқли қисмини хориждан қайтган аёллар ташкил этади.

    Марҳума аёлларимизнинг қисмати нафақат уларнинг оилалари ва яқинлари, балки биз учун ҳам чинакам фожиа. Чунки уларнинг ортида гулдек фарзандлари қолди. Энди уларнинг вояга етиши, таълим-тарбияси учун биз ҳам бирдек масъулмиз”, — дейди Динара Ёқубова.

    12.02.2023, 23:50   Изоҳ (0)   27133
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Азизбек Абдувалиев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг аксарият ҳудудлари мeтро қурилиши сабабли вақтинчалик сув таъминотидан узилади

    12.02.2023, 22:49

    Ўзбекистонда интизомсиз солиқ тўловчилар билан тажриба ўтказилади

    12.02.2023, 20:40

    Қишлоқда бир кун: “Немис, испан, румин ва полякларни ром қилган Ғeлон” 

    12.02.2023, 20:05

    Ўзбекистонда ишга жойланмаган битирувчилари кўп бўлган ОТМ фаолияти тугатилиши мумкин

    12.02.2023, 16:37

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади? 

    12.02.2023, 15:51

    “Ислоҳот ва тизим ишлаяпти, ундан тўғри фойдаланишни билсак бўлди”. Президент билан суҳбатлашган жиззахлик тадбиркор 

    12.02.2023, 15:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.