Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ деҳқон бозори атрофида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. “Тошшаҳартрансхизмат” ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 10 февралдан бошлаб Қўйлиқ деҳқон бозори орқали ҳаракатланувчи 39, 45, 110, 122, 130-сонли автобус йўналишлари ва 8И, 9И, 25М, 61М, 55М, 73М, 99М, 170М, 191М, 195М-сонли йўналишли такси йўналишларининг ҳаракати Food City савдо мажмуаси автошоҳбекатига узайтирилади.
Бундан ташқари Food City савдо мажмуаси маъмурияти томонидан йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, Food City савдо мажмуаси—Қўйлиқ 7-метро бекати йўналишида ҳаракатланувчи, 6 та жадвал асосида бепул автобус йўналиши ҳаракати йўлга қўйилади.
Изоҳ (0)