“Вагнер” асосчиси Евгений Пригожин уруш даврида қандай қилиб пул топаётгани ҳақида маълумот берилди. “Верстка” ва “Можем обяснит” нашри тегишли суриштирувни эълон қилди.
Суриштирувга кўра, 2022 йилда Пригожинга алоқадор таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланадиган компаниялар 91 млрд рублдан ортиқ даромад олган. Шу билан бирга, шу компанияларнинг сўнгги ўн йилдаги умумий даромади тахминан 185 млрдни ташкил қилмоқда.
Урушдан бироз олдин, Пригожинга боғлиқ Мегалине компанияси Россия Мудофаа вазирлигининг умумий майдони 64 000 квадрат метр бўлган Москва яқинидаги Шелководаги кўчмас мулк объектларини олди. Баъзи объектларнинг нархи паст баҳоланган, бунинг натижасида ушбу битим бўйича Россия бюджети 138 миллион рублдан ортиқ йўқотиши мумкин эди.
Журналистлар алоҳида эътиборни Санкт-Петербургдаги Пригожинлар оиласининг мол-мулкига қаратди. Улар Пригожиннинг ўғли Павел “Северний Версал” коттеж қишлоғида жойлашган 90-95 миллион рубллик уйга эгалик қилишини айтмоқда.
Худди шу қишлоқда “Лахтинский пассаж” кўп функсионал мажмуа мавжуд. Объектнинг тахминий қиймати 260 млн рублга етиши мумкин. Мажмуа жойлашган ер участкасининг расмий эгаси “Бета” компанияси ҳисобланади. Евгений Пригожин 2005 йилда унга асос солган, ҳозирда Бетанинг ягона асосчиси унинг ўғли Павелдир.
Мавзуга доир: Путин рус элитасини қўрқитиш учун Пригожиндан фойдаланмоқда — CNN
Изоҳ (0)