• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё” кундалигида 8 февраль куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 8 февралда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари 9 минг кишидан ошди, ҳозирда 70 дан ортиқ мамлакат жумладан Ўзбекистондан қутқарув гуруҳлари жўнатилмоқда

    Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 7 минг кишидан ошди, яна 50 мингга яқин киши жароҳатланган. Сурияда эса қурбонлар сони 2 500 кишидан ошган, шунингдек, 4 500 дан ортиқ киши турли жароҳатлар олган.

    Туркия вице-президенти Фуат Октай маълум қилишича, офат жойида 16 139 та гуруҳ қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.

    70 дан ортиқ давлат, жумладан, Ўзбекистон қутқарув гуруҳлари ва бошқа кўринишдаги ёрдамни юборди.

    Сурия давлат ахборот агентлиги SANA хабар беришича, айни вазиятда ҳукумат назоратидаги Алеппо, Латакия, Хама, Идлиб ва ​​Тартус вилоятларида содир бўлган зилзила оқибатида камида 812 киши ҳалок бўлган.

    6 февраль куни Туркияда мамлакат тарихидаги энг кучли зилзилалардан бири содир бўлди ва бу зилзила қўшни Сурияга ҳам таъсир кўрсатди. 8 февраль ҳолатига кўра, сейсмологлар деярли 650 та ер силкинишини қайд этган, уларнинг энг кучлиси 7,6 магнитудали бўлди.

    Эрон тарихдаги энг йирик ҳарбий машғулотларга нисбатан йирик ерости базасини очди

    Эрон армияси АҚШ ва Исроилнинг қўшма машғулотларига жавобан ўзининг ҳаводаги ҳарбий имкониятларини намойиш қилиш учун йирик ерости базасини очди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

    Эрон давлат телевидениеси 7 февраль куни Eagle 44 базасидаги турли хил қирувчи самолётлар ва ҳарбий учувчисиз самолётларни намойиш қилди. Мазкур базанинг қаерда жойлашгани ҳақида маълумот ошкор қилинмаган.

    Таъкидланишича, база АҚШнинг стратегик бомбардимончи самолётларидан ташлаб юборилган ўқ-дорилардан ҳимояланиш учун тоғларда жойлашган. 

    Ёпиқ мажмуа АҚШ ва Исроил минглаб аскар ва ўнлаб самолётлар, денгиз кемалари ва артиллерия тизимларини қамраб олган тарихдаги энг йирик қўшма машғулотларини ўтказганидан икки ҳафта ўтмасдан очилди.

    Бу қўшма машғулотлар, ўз навбатида, Эрон ўзининг ҳарбий тайёргарлигини кўрсатиш учун машғулотлар ўтказганидан бир неча кун ўтиб бошланган.

    Охирги ойларда Теҳрон ва Москва икки томонлама муносабатларни тез суръатлар билан кенгайтираётгани сабабли, Эрон Россиядан яқинда илғор Су-35 қирувчи самолётларини олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

    Эрон ҳарбий амалдорлари самолётга қизиқиш билдирган, аммо етказиб бериш қачон амалга оширилиши ҳақида изоҳ бермаган.

    Россия очиқ денгизда нефть экспорти рекордларини янгиламоқда

    Ўтган ҳафтада Россиядан денгиз орқали нефть экспорти ҳажми яна рекорд даражага етди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди. 

    Маълумотларга кўра, денгиз орқали нефть ташиш ҳажмининг ўсиши нефть қувурлари орқали Европага экспорт ҳажмининг пасайиши билан деярли тўлиқ қопланди.

    Аммо нефть етказиб бериш ҳажми ортишига қарамай, унинг экспортидан Россия бюджети даромадлари камайиб бормоқда. Бу ташқи бозорларда Россиянинг Urals нефтига қўйилган чегирма билан боғлиқ.

    Танкерларда ташиладиган Россия нефтининг асосий харидорлари Хитой, Ҳиндистон ва Туркияга айланди. Ҳалигача манзили номаълум бўлган танкерлардаги нефть ҳажми ҳисобга олинса (агентлик уларнинг кўп қисми ушбу мамлакатларга кетишини тахмин қилмоқда), бу ҳудудларда етказиб бериш ҳажми кунига 3,29 миллион баррелга етди.

    Болгария Европада денгиз орқали ўтадиган Россия нефтининг ягона олувчиси ҳисобланади. Ушбу мамлакат Европа Иттифоқи томонидан Россия хом ашёсини етказиб бериш эмбаргосидан озод қилинган ягона Европа давлати эди.

    Мамлакат молия вазирлигининг хабар беришича, 2023 йил январида Urals нефтининг ўртача нархи бир баррел учун 49,48 долларни ташкил қилган, бу ўтган йилнинг январь ойига нисбатан салкам 2 бараварга кам қиймат.

    Айни вазиятда Европа Иттифоқи ва G7 мамлакатлари учинчи давлатларга етказиб берилаётган Россия нефтининг бир баррелига 60 доллардан нарх чегарасини белгилаган.

    Ўзбекистонда зилзила содир бўлса, уйларимиз бунга бардош бера оладими?

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида журналистнинг “Бизда қурилаётган уйлар қанчалик зилзилага бардошли, тажрибалар ўтказилганми? Неча баллгача кафолат бера оласизлар?”, мазмунидаги саволига қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосарининг жавоб берди ва у ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Даврон Адилов бу саволга “Мен 36 миллион одам қилаётган ишга кафолат беролмайман. Давлат тарафидан ўрнатилган назорат, жорий қилинган тартиб-қоида ва стандартларга кафолат бероламан. Қурилиш ишларига жавобгар биринчи навбатда объектнинг эгаси, яъни бинони қураётган ъбой отаъ жавобгар”, — деб жавоб берган.

    Шундан сўнг вазирлик матбуот хизмати юзага келган ҳолатга муносабат билдириб, видеолавҳада гап қурилишда жавобгар, аввало, буюртмачи экани хусусида борганини маълум қилди.

    Таъкидланишича, Шаҳарсозлик кодексининг 5-боб, 26-моддасида қурилишни назорат қилишда функсионал мажбуриятлар белгилаб қўйилган.

    Объектларни қуриш чоғида қурилиш устидан давлат назорати, буюртмачининг техник назорати, ишлаб чиқувчининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорати бўлиши талаб этилади. 

    “Таъкидлаш керакки, лойиҳа ташкилотлари томонидан қурилишлар ҳудуднинг 7,8 ва ёки 9 этиб белгиланган сейсмик балига кўра режали лойиҳалаштирилади”, — дея тушунтириш берган вазирлик ўз муносабатида.

    Яъни бундай жараёнларда энг аввало бинонинг ёнғин хавфсизлиги ва сейсмик бардошлилиги инобатга олиниши зарур.

    08.02.2023, 22:05   Изоҳ (0)   6120
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)

    08.02.2023, 20:21

    Россиялик миллатчи, Украинага босқин рамзи бўлган “Z” ихтирочиларидан бири Игор Мангушев вафот этди. У бошидан ўқ еганди

    08.02.2023, 19:59

    “Путинсиз дунё яхшироқ бўларди” — Германия мудофаа вазири

    08.02.2023, 19:49

    Европа Кенгаши Бош котиби Россия учун махсус трибунал яратиш вариантларини айтди

    08.02.2023, 19:42

    Саудия дипломатлари “терактлар хавфи юқорилиги” сабаб Афғонистонни тарк этди

    08.02.2023, 19:34

    Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ

    08.02.2023, 18:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.