Швейцария Украинага қурол етказиб бериш масаласида бетарафликдан воз кечишга яқин турибди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, мамлакат Германия ва Даниянинг сўровини рад этганидан кейин унга босим кучайган. Европа Иттифоқи мамлакатлари Берндан қурол-яроғ реекспорт қилишга қўйилган тақиқнинг юмшатилишини истамоқда. Швейцария ҳозирги пайтда ҳарбийларга қурол жўната олмайди. Бундан ташқари, мамлакат Украина ва Россияга нисбатан алоҳида-алоҳида қурол эмбарго киритган.
Швейцария парламентарийларининг бу борадаги фикрлари иккига бўлинган. Мамлакатнинг ўнг марказчи Эркин демократик партияси етакчиси Терри Буркарт Киевга қурол етказиб беришдан бош тортиш Москвани қўллаб-қувватлашни англатишини айтди. “Биздаги вето ҳуқуқи бошқаларнинг Украинага ёрдам беришига тўсқинлик қилмаслиги керак”, — деди у.
Қайд этилишича, мамлакатдаги сайловчиларнинг ярмидан кўпи (55 фоизи) ҳам Украинага қурол-яроғ реекспорт қилинишига рухсат бериш тарафдори. Sotomo томонидан ўтказилган сўров натижалари шундан далолат бермоқда. Шу билан бирга, Швейцария Халқ партияси депутати Девид Субербюлер қуролли тўқнашувда иштирок этаётган давлатга қурол жўнатишига рухсат бериш Швейцариядаги “тинчлик ва фаровонлик пойдеворини йўқ қилишини” айтди.
Изоҳ (0)