• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда киши бошига ялпи ички маҳсулот 2,25 минг долларга етди. Бу оддий аҳолига қандай таъсир қилади?

    Ўзбекистонда 2022 йилда аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 24,9 млн сўмни ёки 2,25 минг долларни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Таққослаш учун 2021 йилда Ўзбекистонда ЯИМ киши бошига 21 млн сўм бўлган эди.  

    Ўтган йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми жорий нархларда 888,3 трлн сўмни ташкил этди ва 2021 йил билан таққослаганда 5,7 фоизга ўсди.

    ЯИМнинг ўсиши мамлакатда кўпроқ маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарилганлигини англатади ва бу давлат бюджетига солиқ тушумларини кўпайтиради. 

    ЯИМнинг камайиши иқтисодий таназзулнинг белгиси бўлиши мумкин: одамлар камроқ сотиб олади, компаниялар камроқ ишлаб чиқаради, бизнес ва давлат даромадлари пасаяди.

    Шунингдек, 2022 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмининг реал ўсиши 2021 йилга нисбатан 3,5 фоиз, 2018- йилга нисбатан эса 13,4 фоиз бўлган.

    Ўзбекистон доимий аҳолисининг ўртача сони 2018 йилда 32,9 млн киши, 2019 йилда 33,5 млн киши, 2020 йилда 34,2 млн киши, 2021 йилда 34,9 млн киши ва 2022 йилда 35,6 млн кишини ташкил этган.

    Аҳоли жон бошига ЯИМ муайян даврда жорий нархлардаги ЯИМ ҳажмини мамлакатнинг ўртача аҳолиси сонига бўлиш орқали аниқланади.

    ЯИМга қандай ҳолатлар ўз таъсирини кўрсатади? 

    Биринчидан, иш ва иш ҳақи орқали таъсир кўрсатиш мумкин. Агар компания маҳсулот миқдорини кўпайтириш учун ишлаб чиқаришни кенгайтирса, у янги ишчиларни ёллайди ва иш ҳақини оширади.

    Иккинчидан, солиқлар орқали. Компаниялар ўз фойдаларидан бюджетга солиқ тўлайди ва улардан давлат ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа тоифадаги ишчиларга иш ҳақи, ижтимоий нафақалар тўлайди. Фуқароларни иш билан таъминлайдиган инфратузилма лойиҳаларига пул ажратади. 

    Шунга кўра, компаниялар қанча кўп ишласа, маҳсулот ишлаб чиқарса ва соца, уларнинг солиқ тушумлари шунчалик юқори бўлади ва давлат кўпроқ маблағ сарфлашга қодир бўлади. Мисол учун, йўллар ва метролар, тиббий асбоб-ускуналар ва мактабларни таъмирлаш имкониятлари ошади.

    Иқтисодиёт жуда тез ўсганда, нархлар ҳам у билан бирга осмонга кўтарилса, яхши оқибатларга олиб келмайди. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам битта фуқаро учун ЯИМнинг ўсиши, ишсизлик кўпайганидан, аҳоли даромадлари пасайишидан яхшироқдир.

    Инфляция ва ЯИМ

    Инфляция, яъни товар ва хизматлар нархининг ошиши ҳамёнимиз учун энг сезгир ўлчов воситасидир. Инфляция ошиши, истеъмол нархлари индекси ошганини билдиради. 

    Агар йил охирида инфляция қайд этилган бўлса, демак, маълум бир миқдордаги пулга бир йил олдингига қараганда камроқ товар ва хизматлар сотиб олиш мумкин бўлади.

    Юқори инфляция шахсий бюджетга қаттиқ таъсир қилади, чунки пул қадрсизланади ва сиз одатдаги турмуш даражасини сақлаб қолиш учун кўпроқ пул сарфлашингиз керак. 

    Мисол учун, бир йил давомида бир кишининг иш ҳақи 1 млн сўмдан 1,1 млн сўмга, яъни 1,1 баробар ошди. 

    Агар инфляция ўсишини 15 фоиз дейдиган бўлсак, унда: 

    (1,1:1,15) * 100% = 96% 

    Иш ҳақи ошганига қарамай, йил давомида реал даромадлар 4 фоизга камайди.

    Инфляция даражаси товарларга бўлган талаб ва таклиф нисбатига боғлиқ, бу эса ЯИМнинг асосий таркибидир.

    07.02.2023, 20:07   Изоҳ (0)   12370
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Фозилжон Қамбаров

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркиядаги зилзила оқибатида нефть нархи ошди

    07.02.2023, 17:21

    Ўзбекистон захиралари қарийб 36 млрд долларга етди. Бу рекорд

    07.02.2023, 16:34

    Ўзбекистонда банклар кўпроқ ипотека кредитларини ажратишни бошлади. 2022 йилда ипотека бозорида вазият қандай бўлди?

    07.02.2023, 15:46

    Uzbekistan Airways Нью-Йоркка парвозлар учун 20 фоизлик чегирма эълон қилди

    07.02.2023, 13:29

    Ўзбекистонда 2023 йилда инфляция 8,5—9,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

    07.02.2023, 13:14

    Филиппинда пиёз гўштдан қимматроқ сотилмоқда

    07.02.2023, 12:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.