Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактабларда бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафаргача қисқартирилиши тўғрисидаги хабарларни рад этди.

 Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Қайд этилишича, президент қарорига кўра, 2022/2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига 1,2 миллион ўқувчи ўрни миқдоридаги янги қувватлар яратилиши топширилган.

Қарор билан 2022/2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра республика бўйича 2899 та мактабда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

“Айни дамда бир синфда ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги белгиланган бўлиб, блогерлардан ёлғон маълумотлар тарқатмасликни сўраб қоламиз”, — дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?