• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Украина ОАВлари мамлакат мудофаа вазири Алексий Резников ишдан олиниши ҳақида хабар бермоқда. Вазир бунга муносабат билдирди

    Украина мудофаа вазири Алексий Резников шу ҳафта истеъфога чиқиши мумкин, деб ёзмоқда “Украинская правда” Украина президент офиси, Вазирлар Маҳкамаси ва ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб.

    Фото: AP Photo

    Нашр суҳбатдошларига кўра, ҳозир Владимир Зеленскийнинг жамоаси вазирни қайси лавозимга ўтказиш масаласини ҳал қилмоқда, чунки “Украина президенти офисидаги бирор ким унинг жамоада қолиши кераклигига шубҳа қилмаяпти”. Кўриб чиқилаётган вариантлар орасида Резниковга Адлия вазири лавозимини топшириш ҳам бор — у мутахассислиги бўйича адвокат. 1 февраль куни Олий Рада депутати Алексей Гончаренко ҳам шу ҳақда гапирганди.

    Шу билан бирга, Резниковнинг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берган “РБК-Украина” манбалари “унинг адлия вазири лавозимига ўтиши ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди” деб таъкидламоқда. Аввалроқ Рада депутати Ярослав Железняк Резников Стратегик саноат вазирлигига ишга ўтиши мумкинлигини айтган.

    Иккала нашр суҳбатдошларининг айтишича, Украина мудофаа вазири лавозимига эҳтимолий номзодлардан бири Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов бўлиб турибди.

    Резниковнинг ўзи ишдан бўшатилиши ҳақидаги миш-мишларга қуйидагича изоҳ берди:

    “Ҳеч қайси амалдор ўз курсисида абадий қолмайди. Ушбу босқич тугашига тайёр туриш керак. Мудофаа вазири бўлиш-бўлмаслигим ҳақидаги қарорни бир киши — Украина президенти Владимир Зеленский қабул қилади. У тайинлаш ҳақида фикр беради, Олий Рада тайинлайди. Шунинг учун фақат Украина президенти қарори билан мен муайян қарорлар қабул қиламан. Ва уёғига Зеленский менга нимани таклиф қилса, шуни қиламан. Ғалабамиз учун ҳамма нарсани қиламан. Адвокатлик касбим нафақат бу урушда ғалаба қозониш, балки Россия ҳарбийларини жазолаш учун ўзимга қизиқарли лойиҳани топаман, деган оптимистик фикр беради”.

    Январь ойи охирида Украинада коррупция можаролари ортидан бир қанча юқори мартабали амалдорлар ишдан бўшатилди. 1 февраль куни Украина Қуролли кучлари ҳам амалдорлар, ҳам тадбиркорларнинг уйларида қатор тинтувлар ўтказди. Украина Мудофаа вазирлиги ҳам жанжаллардан бирига ўралашиб қолди: вазирлик ҳарбий хизматчилар учун озиқ-овқат маҳсулотларини оддий чакана нархлардан икки-уч баравар юқори нархларда сотиб олишда айбланди. Шу сабабли мудофаа вазири ўринбосари Вячеслав Шаповалов истеъфога чиқди, шартномаларни имзолаган вазирликнинг давлат харидлари департаменти директори Богдан Хмелницкий эса ишдан бўшатилди.

    06.02.2023, 12:30   Изоҳ (0)   5051
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина мудофаа вазири Резников мамлакат де-факто НАТО аъзосига айланганини айтди

    13.01.2023, 16:33

    Алексей Арестович Днепрга қулаган Россия ракетасига оид жанжалли баёнотидан сўнг Зеленский офисининг маслаҳатчиси лавозимидан кетди

    17.01.2023, 16:17

    Зилзила қурбонлари ортмоқда: Туркияда 76 киши, Сурияда қарийб 100 киши ҳалок бўлди (видео)

    06.02.2023, 10:47

    Москва метросидаги энг йирик теракт, Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Гитлер ва 25 ёшида Британия тахтига ўтирган Елизавета. Кун хронологиясида 6 февраль

    06.02.2023, 09:30

    Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди

    06.02.2023, 08:58

    Mарсда номаълум жисм аниқланди. Унга “Какао” номи берилди (фото)

    06.02.2023, 02:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Исроил ва Эрон сулҳга эришганини айтди. Теҳрон буни рад этди 

    Дунё | 24 июн, 09:01

    Исроил Эронга ҳужум тез орада тугаши ҳақида АҚШни огоҳлантирди

    Дунё | 24 июн, 08:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” ва “Ботафого” кейинги босқичда. “Атлетико” турнир билан хайрлашди (видео)

    Спорт | 24 июн, 07:44

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.