Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркияда 6 февраль куни содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила оқибатида бир неча шаҳарларида бинолар қулаб тушди.

Yeni Şаfak газетаси маълумотларига кўра, Хатай ва Малатя шаҳарларида уйлар қулаган, Диярбакир шаҳрида ҳам бир неча уйлар қулаган.

Туркиянинг камида тўрт вилоятида вайронагарчиликлар қайд этилган. Уйларнинг қулаши Қаҳраманмараш, Малатя, Шанлиурфа ва Газиантеп вилоятларида кузатилган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот олинмаган. İlk Sayfa газетасининг шаҳар мэри Зейдан Караларга таяниб ёзишича, Аданадаги иккита кўп қаватли уй қулаб тушди. Вайроналар остидан беш киши олиб чиқилиб, шифохонага юборилган.

Шанлиурфа мэри Зейнел Беязгул 16 қаватли бино қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлганини билдирди.  

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинганини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади