Жанубий Кореяда кема ағдарилиб, тўққиз нафар балиқчи бедарак йўқолди
Жанубий Кореянинг жануби-ғарбий соҳилларида балиқчилар кемаси ағдарилиб кетди, тўққиз киши бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги Қирғоқ қўриқлаш хизматига таяниб.

Таъкидланишича, 24 тонналик кема Дебичи оролидан 16,6 км ғарбда ағдарилиб кетган. Экипажнинг уч аъзоси шу атрофдан ўтаётган кема томонидан қутқарилган.
Қирғоқ қўриқлаш хизмати ҳалокат жойида бедарак йўқолган тўққиз кишини қидирмоқда. Тахминларга кўра, улар кема ичида қолган.
Жанубий Корея президенти Юн Сук Ёл балиқчиларни қутқариш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишга чақирди. Шунингдек, қидирув ҳудудини кенгайтириш бўйича кўрсатма берди.
-
Яманда кема ҳалокатга учраши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
07.06.2018, 18:52 -
Кариб денгизида омар овловчи кема ҳалокатга учраши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди
04.07.2019, 13:15