Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Barbi ишлаб чиқарувчиси Mattel компанияси илк бор сколиоз касаллиги бор бўлган қизларни руҳлантирувчи қўғирчоқни тақдим этди, деб хабар бермоқда “Правила жизни” нашри.

Янги қўғирчоқ Челси деб аталади ва у Barbiнинг синглиси бўлади. Челси умуртқа поғонаси эгрилигидан азият чекади ва уни тузатиш учун махсус корсет кияди.

Фото: “Правила жизни”

Mattel компанияси вакиллари қўғирчоқни ишлаб чиқаришда болалардаги мураккаб умуртқа касалликлари мутахассиси, нейрохирург Люк Масиссин билан маслаҳатлашди.

Компания янги маҳсулот болаларда эмпатияни ривожлантиришга ёрдам беришига ва шунга ўхшаш муаммоларга дуч келган инсонлар ўзини қулайроқ ҳис қилишига умид қилмоқда. Шунингдек, сколиозга чалинган болалар ҳам корсет кийишдан камроқ уялади, деб тахмин қилинмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган смарт санитар-гигиеник шохобча ишга туширилди (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 31 март куни 32 даражагача иссиқ бўлади
Маҳаллий
Самарқанддаги эски товуқ фабрикасида газ портлади