Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилояти ҳокими электр энергияси масаласи бўйича олимлар иштирокида фаолият бошлади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Шуҳрат Абдураҳмонов президент белгилаб берган вазифаларга асосан гидроэлектр станциялари лойиҳаларини ишга тушириш бўйича ҳаракатларни олиб бормоқда. Жумладан, 5 февраль куни вилоят ҳокими Избоскан туманида 1950 йилларда қурилган ва 80 йиллардан буён ишлашдан тўхтаб қолган станцияни кўздан кечирган.

Станция яқинидаги дарёдан 90 метр куб миқдорда сув оқиб ўтади. Бунинг ёрдамида станциядан 10 мегаватт электр энергияси олиш мумкин. Янги лойиҳалар асосида мазкур станция фаолиятини тиклаш кўриб чиқилмоқда. Олимлар ва етук мутахассислар иштирокида муҳокама юритилиб, уларнинг таклифлари ва тадбиркорларнинг лойиҳалари билан танишилди.

Вилоят раҳбари бу борада республика раҳбариятига маълумот бериб ўтди ҳамда режаларни бу йилдан қолдирмасдан амалга ошириш зарурлигини илгари сурмоқда.

Шуҳрат Абдураҳмонов Марҳамат тумани “Оқбош” МФЙ ҳудудидаги собиқ станцияни ҳам кўздан кечирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди
Марказий Осиё
Тожикистондаги зилзила оқибатида 3 киши жабрланди, 60 дан ортиқ чорва моллари нобуд бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳар ва қишлоқлари рўйхати эълон қилинди