Франциянинг Лотарингия шаҳрида Колмар—Париж йўналишидаги тезюрар поездга ҳужум қилиш билан таҳдид қилган 24 ёшли йигит ҳибсга олинди. Бу ҳақда Le Figaro хабар берди.
Маълум қилинишича, вазият назорат қилинган ва йигт ҳибсга олинган. Айрим манбалар поезддаги йўловчилардан бири ўзини портлатиб юбориши билан қўрқитиб, атрофидагилардан “Худога ишонасизми?” деб сўраганини ёзмоқда. Йигит хизмат вазифасини бажармаган ва поездда кетаётган полициячи томонидан қўлга олган.
Farance Info нашри янги Travel and Protect дастури ҳуқуқ-тартибот ходимларига хизмат қуроллари билан ҳаракатланиш имконини бергани, бу йигитни зарарсизлантиришда ёрдам берганини маълум қилди. Шундан сўнг Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманин Twitter’да у амалга оширган Travel and Protect дастури ўз самарасини амалда кўрсатаётганини ёзди.
"Мен амалга оширган Travel Protect тизими ҳар куни транспортда хавфсиз ҳаракатланиш учун самарали бўлмоқда! Бугун эрталаб бундан фойдаланган полисия ходими поездда таҳдид қилган йигитни ҳибсга олди”, — деди у.
Йигитни полисия бўлимига олиб бориш учун поезд Лувини бекатида тўхтаган. Шу сабаб поезд ҳаракатланиши бир ярим соатга кечиктирилган. Темир йўл компанияси йигит ҳақиқатан ҳам ўзини портлатиб юбормоқчи бўлгани ёки бу қуруқ таҳдид экани ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтмоқда.
Изоҳ (0)