“Бавария” футболчиси Томас Mюллер Германия Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Майнц”га қарши учрашувда голли узатмани амалга оширди.
33 ёшли немис мусобақадаги 53-ғалабасини қўлга киритди. Шу тариқа Томас “Вердер” собиқ хавбеки Микро Вотаванинг рекордини янгилади ва Германия Кубогидаги ғалабалар сони бўйича рекордчига айланди.
Шунингдек, Mюллер мюнхенликлар таркибида Германия Кубогидаги 63-ўйинини ўтказди ва Зепп Майернинг рекордини такрорлади.
Изоҳ (0)