Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

“Толибон” мамлакатда аёлларнинг таълим олиши тақиқланишига норозилик билдириб дипломларини йиртиб ташлаган профессорни ҳибсга олди. Бу ҳақда Аl-Jazeerа хабар берди.

Фото: AFP

Профессор Исмоил Машъал мазкур дипломлар унга керак эмаслиги, чунки Афғонистон таълим олиш жойи эмаслигини айтганди.

“Агар синглим ва онам ўқий олмасалар, мен бу таълимни қабул қилмайман”, — деганди у.

Машъалнинг ёрдамчиси Фарид Аҳмад Фазлий профессор “Толибон” ҳукумати аъзолари томонидан “шафқатсизларча калтаклангани” ва ўта ҳурматсиз тарзда олиб кетилганини айтди. “Толибон” расмийси унинг ҳибсга олинганини тасдиқлади.

“Машъал домла бир мунча вақт тизимга қарши провокацион ҳаракатларга қўл урди. Хавфсизлик идоралари уни терговга олиб кетди”, — деди “Толибон” Ахборот ва маданият вазирлиги директори Абдул Ҳақ Ҳаммад.

2022 йил декабрь ойида аёлларнинг университетда ўқишини тақиқлаш тўғрисидаги қарор “Толибон”нинг юқори амалдорларида норозиликка сабаб бўлди. “Толибон”нинг юқори мартабали амалдорлари мазкур тақиқ сабабли ўзларининг олий етакчиси мулла Ҳайбатулла Охундзодани тахтдан ағдариш масаласини кўриб чиқмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳар учинчи аёл турмуш ўртоғи томонидан ўзига нисбатан зўравонлик содир этилган деб билади
Спорт
Муҳаммад Алининг сув остида тушган машҳур сурати тарихи: боксчи сузишни билмаса ҳам бассейнга тушган
Маҳаллий
“1845 та аттракционнинг атиги 5-6 фоизи назоратдан ўтган, қолганининг техник ҳолати номаълум”. Истироҳат боғларидаги аттракционлар ҳақида маълумот берилди