Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Салвадорда Лотин Америкасидаги энг йирик 40 минг ўринли мегақамоқхона очилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Фото: Салвадор президенти матбуот хизмати

Расмийларга кўра, бу мамлакатдаги жиноий гуруҳларга қарши кураш режасининг бир қисмидир. Қамоқхонада тартибни сақлаши керак бўлган 800 дан ортиқ аскарлар ва полициячилар ишлайди. Янги ахлоқ тузатиш муассасаси бошқа қамоқхоналардаги гавжумлик муаммосини ҳал қилиши ва умуман, тизимни енгиллаштириши керак.

Фото: EPA

“Салвадор халқига қайғу ва оғриқ келтирган барча террорчилар жазоларини энг оғир режимда ўташади", — деди Адлия вазири ўринбосари Осирис Луна.

Расмийлар 166 гектар майдонда қурилган мазкур юқори технологияли қамоқхонага қачон маҳбуслар келиши ҳақида маълумот бермаган.

Фото: Салвадор президенти матбуот хизмати

Салвадор президентининг қўшимча қилишича, янги қамоқхонада маҳбуслар бошқа қамоқхоналардаги каби “фоҳишалар, ўйин, телевизорлар, мобил телефонлар ва компьютерлардан” фойдаланиш имконига эга бўлмайди.

Фото: Салвадор президенти матбуот хизмати
Фото: Салвадор президенти матбуот хизмати


 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда барча жарималар вақтлироқ тўланса, чегирма бериладиган бўлди
Дунё
Россияда “тил рейтинги” паст бўлган муҳожирларни жаримага тортиш таклиф қилинди
Молия
АҚШда асосий ставка кетма-кет тўққизинчи марта оширилди