• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Америкадаги ўзбекистонликларда ҳам топилган пулни кераксиз нарсага аямай сарфлаш одати бор” — Навбаҳор Имомова тўй қилиш маданияти ҳақида гапирди

    “Дарё” интернет-нашри Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда “Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза” лойиҳасини тақдим этиб келмоқда. Лойиҳанинг 17-сони мавзуси “Америкада Ўзбекистон овози” бўлиб, дастур меҳмони сифатида “Америка овози” журналисти Навбаҳор Имомова таклиф этилди.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    — Инсон ким бўлишидан қатъи назар, бир мамлакатдан иккинчисига борар экан, ўз қадриятлари билан бирга иллатларини ҳам олиб боради. Шундай иллатлар борки, уларни разиллик, уят, нотўғри, деймиз. Лекин яна шундай иллатлар бор, масалан, дастурхонга ҳаддан ортиқ кўп овқат тортиш, жуда ортиқча меҳмондорчилик қилиб юбориш ёки вақтни қадрламаслик, бошқаларнинг вақти, режаси устидан қарорлар қилиш кабилар америкаликларга ёқмайди. Мен сиз билан маслаҳатлашмасдан ниманидир белгиламайман. 

    Мисол учун, америкалик жуфтлик тўйини режалаштираётган бўлса, аввало, ўзи танлаган 15–20 нафар меҳмонга хабар беради. “Тўйимизни келаси йил март ойида Гавайида ўтказишни режалаяпмиз, кела оласизми? Олдиндан шу кунни календарингизга белгилай оласизми?” — деб сўрашади. Ҳа ёки йўқ десам ҳам, аниқ бориш-бормаслигимга кафолат беролмайман. Лекин бу улар учун муҳим, чунки сиз танланган 15 нафар эксклюзив меҳмондан бирисиз, боролмасангиз, ўрнингизга бошқаси танланади. Бу сизнинг ишончингизга, ўзаро иззат-ҳурматга асосланган келишув ҳисобланади. 

    Ўзбекистонликларнинг тўйлари эса бундай эмас, ҳар икки ҳафтада бир тўй, келишингиз керак. Буни иллат демоқчи эмасман-ку, маслаҳатлашмай қилинадиган иш дейиш мумкин. Одамлар бу менинг тўйим, шахсий ишим, билганимни қиламан, деб айтиши мумкин. 

    Ўзбек бўлмаган америкаликларнинг тўйлари ҳам қиммат. Масалан, яхши тўй қиламан десангиз, Қўшма Штатларда ҳам 50–60 минггача (АҚШ доллари — таҳр.) сарфлашингиз мумкин. Шундай бўлишига қарамай, пулни асосан, ўзингизга, асал ойига, чиройли кошона, курорт ёки соҳил бўйида тўй қилсангиз, жойнинг ўзига, кийимлар, торт, безакларга сарфлайсиз. Булар барибир ўзингизда қолади. 

    Америкадаги ўзбекистонликларда эса бошқача ҳолат: топилмаган пулни аямаслик, кераксиз нарсаларга сарфлаш одати уларда ҳам бор. Лекин Америкада ундан ҳам муҳимроқ муаммо — келин ёки куёв топиш. Ўзбеклар барибир келиним, куёвим ўзимдан бўлсин, дейди. Буни ёши ўтган сари одамлар яхшироқ тушунади, миллатим насли давом этсин, она тилимни биладиган инсон билан турмуш қурай, деган хоҳиш бор. Бу ҳамма миллат вакилларига хос ўй-фикрлар, — дейди Навбаҳор Имомова.

    Кўрсатувни тўлиқ тарзда “Дарё”нинг YouTube'даги саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

     
    03.02.2023, 18:50   Изоҳ (0)   12827
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди

    03.02.2023, 18:29

    “Ўзига керак пайтда кимлигини кўрсатиб қўядиган маҳалла раислари муаммо келганда қочади” — Навбаҳор Имомова

    03.02.2023, 18:02

    Ўзбекистондаги аномал совуқда қийинчилик кўрган тадбиркорларга енгилликлар берилади

    03.02.2023, 17:49

    Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади

    03.02.2023, 17:19

    Депутат Жаҳонгир Зияев “халқнинг устидан кулаётгани” ҳақидаги хабар ёлғон эканини айтди 

    03.02.2023, 17:12

    “Вашингтондаги маҳалламда “свет” йилда бир мартагина ўчса ҳам дарров муҳокама бўлади” — Навбаҳор Имомова

    03.02.2023, 17:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05

    Самарқанд вилояти ҳокимининг тўрт ўринбосари ўзгарди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:51

    Эндокринолог мармелад шаклидаги витаминлар хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Фарзанд | 5 август, 18:45

    Ҳиндистонда кучли сел қишлоқни ювиб кетди (видео)

    Дунё | 5 август, 18:35

    “Ўзбекистон—Туркманистон—Озарбайжон” форматида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.