Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тожикистон янги ҳосил олинмагунча пиёз, картошка ва сабзи экспорт қилишни тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Қурбон Ҳакимзодага таяниб, “ТАСС” хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

“Ҳукуматнинг сўнгги йиғилишида бозордаги вазият барқарорлашгунга қадар ушбу маҳсулотларни экспорт қилишни вақтинча тақиқлаш бўйича топшириқ берилди”, — деди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари.

У бу чорани ушбу маҳсулотлар нархининг кўтарилиши билан изоҳлади. Шунингдек, бугунги кунда Тожикистонда бу сабзавотларнинг етарли захираси борлигини ва улардан тўғри фойдаланилса, кейинги ҳосилга қадар давом этишини таъкидлади. Одатда бу март ойининг охирида ёки апрель ойининг бошида бошланади.

Ўтган йили мамлакат хорижий давлатларга 190 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотди, бу ўтган йилга нисбатан 17,6 минг тоннага камдир.

Вазирлик маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалиги экспортининг 40 фоиздан ортиғи сабзавот, 30 фоизга яқини мева маҳсулотларига тўғри келган.

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Юзга тушган чандиқ, қулдорларга қарши кураш ва театрда отиб кетилган президент — Линкольн. Халқ орасида энг машҳур АҚШ президенти тақдири
Маҳаллий
Фото: Туркия президенти инаугурациясида иштирок этган Шавкат Мирзиёев
Саломатлик
Ҳамма билиши керак: умуртқа поғонаси чурраси борлигидан дарак берадиган 3 та белги