Ижтимоий тармоқларда Нукусда икки нафар бола Hot Lunch’дан заҳарлангани ҳақидаги хабар тарқалди. Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки нафар бола касалхонага олиб келинганини ЎзАга тасдиқлади.
“Дарҳақиқат, икки нафар бола касалхонага олиб келинган. Бир нафарининг аҳволи оғир бўлгани туфайли вафот этган, бир нафарининг соғлиғи яхши. Аммо уларни айнан Hot Lunch’дан заҳарланган деб айтишга эрта. Ҳозирда тиббий текширув ишлари олиб борилмоқда. Тиббий экспертиза хулосаси билан бунга аниқлик киритилади”, — деб билдирган вазирлик матбуот хизмати.
Изоҳ (0)