• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Беназир. “Реал”га устозлик қилган, ундан олдин эса “Барселона”да таржимон бўлган Жозе Моуриньонинг Каталониядаги саргузаштлари

    Европа футболининг етук мутахассисларидан бири Жозе Моуриньо 26 январь куни 60 ёшни қарши олди. Ушбу мақола таржимонликдан дунёнинг энг буюк мураббийларидан бирига айланган инсоннинг Барселонадаги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

    2006 йилнинг март ойида “Челси” Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида “Барселона”га қарши ўйнаш учун Каталонияга келади. Уни каталон мухлислари “Tra-duc-tor! Tra-duc-tor!”, — дея куйлаган ҳолда кутиб олади. Таржимон. “Барселона” президенти Хосеп Луис Нуньес португалиялик мутахассисни шундай атарди. Гарчи, Моуриньо Каталония пойтахтида ўтказган тўрт йилининг бор-йўғи биттасида таржимон бўлиб ишлаган бўлса-да.

    Бир неча йиллар аввал ўшанда ҳеч ким танимайдиган Жозе жуда машҳур Бобби Робсоннинг ортидан Барселона шаҳридаги Эл Прат аэропортига келиб қўнади. Моуриньо инглиз мутахассиси билан Португалияда бирга ишлаганди. Жозе таржимонликдан ташқари, рақиб жамоа ҳақида ҳисоботлар тайёрларди, эски мактаб вакили ҳисобланган Робсон унинг ишига қойил қолар, бироқ ҳисоботларга деярли эътибор қаратмас эди. Англиянинг шимоли-шарқидан бўлган мутахассис ҳужумкор футболга ишонар ва унинг майдон четидан “Қани, олға йигитлар! Қани, қани ҳаракат қиламиз!”, деган ҳайқириғидан кейин барча тактик чизмалар бир пулга қиммат бўлиб қоларди.

    Фото: Instagram

    Барселонада Моуриньо Робсон жамоага киришиб кета олмаётганини дарҳол сезди. Гап тактика ёки тилда эмасди. Стоичков, Гвардиола, Надал, Бакеро, Амор, Феррeра ва Серхилар учун янги мураббий жуда оддий кўринди. Ўзининг биринчи машғулотида Бобби Робсон тиззалаб олди ва тактик қўлланмани полга чиза кетди. Футболчилар шок ҳолатига тушиб қолганди: Йохан Кройфнинг шоҳона тарбиясини олган футболчилар учун “мистер”нинг (Испанияда бош мураббийларни шундай аташар эди) бундай ҳаракатлари ноодатий ҳол эди.

    Шу сабаб жамоа билан алоқаларни Моуриньо йўлга қўярди. У футболчиларнинг ҳаёти билан қизиқар ва ҳар бир кичик детални ҳам эътибордан четда қолдирмасди. Буни кийиниш хонаси “сенаторлари”, айниқса Пеп Гвардиола юқори баҳоларди. Бундан ташқари, Жозе каталон тилини ўрганишни бошлади, бу унга ОАВ билан бўладиган мулоқотни осонлаштирарди. Бобби Робсон матбуот анжуманларида деталларга тўхталишни ёқтирмасди ва саволларга жуда қисқа жавоб берарди. Моуриньо эса уни бойитиб таржима қилар, буни инглиз тилини тушунадиган журналистлар алоҳида эътироф этарди.

    Фото: Instagram

    Моу ёш Роналдонинг жамоага мослашишига ёрдам берди, бундан ташқари таржимоннинг футболчиларни ҳимоя қилиши жамоага хуш келарди. Кройф “Барселона”дагиларга мураббий доим ўз ўйинчиларини ҳимоя қилиши кераклигига ўргатганди. Масалан, ўйинларнинг бирида Альберто Ferreр ортидан икки оёқлаб ташланган “подкат”дан кейин оғир жароҳат олади, Кройф эса майдонга тушиб келади ва шогирдига нисбатан қўполлик қилган ўйинчига тарсаки тортади. Албатта, мураббий дисквалификация қилинади, бироқ жамоа унинг бу ҳаракатини юқори баҳолайди. Моуриньо ҳам шундай ҳаракат қилишга интиларди.

    1996 йилнинг ноябрида “Барселона” Примерада мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олади. Бильбаодаги баҳсда “Атлетико” ҳимоячилари Айтор Каранка, Серхио Корино ва Иниго Ларраинсар “Барса” ҳужуми вакиллари Роналдо, Жованни, Фигу ва Луис Энрикени синдириб ташлаганди. Навбатдаги қўполликдан кейин Гвардиола “Атлетик” бош мураббийи Луис Фернандес юзида табассумни кўради ва унга бақира кетади: “Сен нимага куляпсан?!”. Шундан кейин икки жамоа захира ўриндиғидагилар ўртасида тортишув бошланади. Луис Фернандес ўша вақтда Робсон билан гаплашмоқчи бўлади, инглиз мутахассиси эса худди ҳеч нимадан хабари йўқ одамдек бееътибор турарди.

    Фото: Instagram

    Бироқ Фернандеснинг ёнига Моуриньо  келади ва уни турта бошлайди. “Сен ўзи кимсан?! — бақиради Фернандес. — Мен сени танимайман! Мен Робсон билан гаплашяпман, унинг таржимони билан эмас!”.

    “Мен таржимон эмасман!” — ундан қолишмаган ҳолда бақиради Моуриньо.

    Жамоа бундай лаҳзаларни ёдда сақлаб қолади. Ўйинчилар Робсоннинг четда қолганини ва Моуриньонинг жазавага тушганини эслаб қолди. Улар таржимонни ўз давраларига қўшди. Йохан Кройф кетганидан кейин тактика ҳақида гаплашадиган одам қидираётган Гвардиола учун Жозе мукаммал суҳбатдош бўлди. Хосе Мария Бакеро Моуриньонинг хонасига келади ва ундан Мексиканинг “Варакрус” жамоасига ўтиши ва хайрлашув ўйини ўтказиши ҳақида гаплашади. Анча журъатли бўлишга улгурган Моуриньо расмий баёнотлар беришни бошлайди. Хусусан, “Барселона” футболчилари қизил карточка оладиган вазият “Реал”да бўлса, уларга сариқ карточка берилиши ҳақидаги гаплари каталон матбуотида жуда машҳур иқтибосга айланади.

    Охир-оқибат Моуриньо майдон четидан футболчиларга мустақил равишда кўрсатма бера бошлади. Бобби Робсон эса Моунинг бу ҳаракатларига ҳасад қилмас — ҳар ўйин олдидан рақиб ҳақида тактик ҳисоботлар тайёрлайдиган таржимонда мураббийлик қалби яшаётганини ҳис қиларди. Робсон ҳимоя чизиғига катта эътибор қилмасди, шу сабаб, 1997 йилдан бошлаб Моуриньо “Барселона” ҳимоясига жавоб берадиган шахсга айланди.

    Фото: Instagram

    1996/97 йилги мавсумда “Барселона” Кубок эгалари Кубоги, Испания Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, миллий чемпионатда 102 та гол урди, бироқ якунда Примeра олтин медалларидан қуруқ қолди.

    Барча ўйинлар якунлангач, Моуриньо Барселонадан 36 километр нарида жойлашган Робсоннинг уйида меҳмон бўлди. У вақтда Хосеп Луис Нуньес Луи ван Гал билан музокаралар олиб бораётгани ва Бобби Робсон жамоани тарк этиши аён бўлганди. Робсон Моуга “кўк-анорранглилар” жамоасида қолишни, ван Гал билан алоқа ўрнатиш ва бу “жин ургур”дан сабоқ олишни маслаҳат берди.

    Истиқболли португалиялик тезда ван Галнинг ҳам эътиборига тушди. Моуриньо нидерландиялик мутахассиснинг ёрдамчиларидан бирига айланди (Нуньес уни ҳали ҳамон таржимон деб атарди). Жозе кўпинча ўйинни захира ўриндиғида эмас, трибунадан кузатиб борарди: ван Гал ўйиннинг бориши юқоридан аниқроқ кўринади ва ёрдамчи керакли маслаҳатларни бериши мумкин деб ҳисобларди. “Жуда кибрли, бироқ жуда ақлли. У мен билан тортишишдан қўрқмасди ва охир-оқибат мен унга қолган ёрдамчиларимдан кўпроқ қулоқ солардим”, — дея эслайди ван Гал. Ишонч шу даражага етиб бордики, Моу Каталония Кубоги ва Испания Кубогининг дастлабки босқичларида жамоани бошқарадиган бўлди.

    Фото: Instagram

    Моуриньонинг мақсадлари ўсиб бораверди ва у 1999 йилда “Барселона”ни тарк этиш ҳақида ўйлай бошлади. Расмий алоқаларнинг узилиши 2000 йилга тўғри келди, Моуриньо ўша куни Гвардиола, Абелардо, Фигу, Серхи ва Луис Энрике билан тушлик вақтида кетишини маълум қилди. У ёз давомида ишсиз юрди, Робби Бобсоннинг таклифини рад этди — инглиз мутахассиси уни “Ньюкасл”да ўзига ёрдамчи қилиб олмоқчи бўлганди. Жозе эса “Бенфика”дан таклиф кутарди.

    Моуриньо “Бенфика”да бор-йўғи уч ой ишлади, у клуб президенти билан тортишиб қолади ва ишдан бўшайди. Кейин эса ўртамиёна “Лейрия”да иш бошлайди. Жозе жамоа билан Португалия чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаб, сенсация қайд этади ва “Порту”дан таклиф олади. Мутахассис “Порту” бошқарувида Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқади.

    Special One’нинг кейинги тарихини жуда яхши биласиз ва унга бафуржа тўхталиб ўтишнинг ҳожати йўқ деб ҳисобладик.

    26.01.2023, 23:38   Изоҳ (0)   5590
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Нодирхон Ҳамидхонов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Футбол атом урушига ўхшайди», «Макелеле футболчи эмас, у — қул». Жозе Моуриньонинг энг машҳур иқтибослари

    26.01.2020, 23:25

    Футболдан ташқари қизиқишлар, машиналар ва бир уюм реклама шартномалари. Беназир Жозе Моуриньо қандай ҳаёт кечиради?

    25.11.2020, 15:00

    Бокс афсонаси Майк Тайсон 90 йилларда жинсий зўравонлик қилганликда айбланмоқда

    26.01.2023, 22:48

    Зинедин Зидан учинчи бор “Реал” бош мураббийи бўлиши мумкинлигини инкор этмаяпти

    26.01.2023, 18:35

    Англия Премьер Лигасининг январь ойидаги энг яхшилари номига даъвогарлар эълон қилинди

    26.01.2023, 17:46

    Бокс. Ўзбекистон У-22 терма жамоаси Таиланддаги мусобақада 11 та медални қўлга киритди 

    26.01.2023, 16:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди — манба

    Спорт | 5 июн, 10:07

    Тинч океанида 3000 та автомобиль ортилган кема ёнмоқда (видео)

    Дунё | 5 июн, 10:04

    Катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келган — “Ўзбектелеком” Humans иши бўйича муносабат билдирди  

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:55

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:08

    Криштиану Роналду терма жамоа сафида гол уриш бўйича жаҳон рекордини янгилади

    Спорт | 5 июн, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.