Украина қўшинлари Донецк вилоятидаги Соледар шаҳрини тарк этиб, аввалдан тайёрланган позицияларга жойлашди. Бу ҳақда Украина армияси Шарқий гуруҳи спикери Сергей Череватийга таяниб, BBC хабар берди.
“Шахсий ҳаётини сақлаб қолиш учун Мудофаа кучлари Соледардан узоқлашди. Улар олдиндан тайёрланган мудофаа чизиғига ўрнашиб олди. Асосий вазифани бажарди: улар Россия қўшинларига фронтнинг Донецк йўналиши бўйлаб ёриб ўтишга имкон бермади”, — дейди Череватий.
Унинг таъкидлашича, Соледардаги фронт чизиғи бирлаштирилган: украиналик ҳарбийларни қамал қилиш ёки қўлга олиш ҳолатлари кузатилмаган.
“Бу уруш. Ҳар бир қўмондон ўз қўшинлари учун максимал фойда билан ҳаракат қилади. Биз Россиядай жангчиларни қирғинга ташлай олмаймиз. Рус армиясини максимал даражада толиқтириш учун манёвр, ўт очиш, кичик гуруҳлар тактикасини қўллашга ҳаракат қилмоқдамиз”, — дея қўшимча қилди у.
Украина расмийсининг таъкидлашича, ҳозирда Россия “Киев вилояти, Харков операцияси, Лиман, Херсонда сезиларли мағлубиятга учрагани фонида кичик Соледар шаҳарчасига” эътибор қаратмоқчи.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)