“Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду 2021 йилнинг ёзида “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин эди.
2021 йилнинг ёзида “шаҳарликлар” ҳақиқатда ўша вақтда “Ювентус”да тўп тепаётган португалиялик футболчини қўлга киритишга қизиқиш билдирган. Бироқ якунда Роналду “Манчестер Юнайтед”га йўл олган.
Daily Mail нашрининг хабар қилишича, “Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола ҳужумчининг келишига қаршилик билдирмаган. Шу билан клуб икки ҳужумчи тарк этган тақдирдагина Криштиануни сотиб олишга тайёр бўлган.
Ўша ёзда “Сити”ни Серхио Агуэро тарк этди. Раҳим Стерлинг ҳам “Барселона”га ўтишга яқин келган, бироқ якунда томонлар муросага кела олмаган. Шу сабаб Роналдунинг “Манчестер Сити”га трансфери барбод бўлган.
Роналду 2022 йилнинг ноябрь ойида “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномасини бекор қилди ва Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клубига ўтди.
Изоҳ (0)