Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26-27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади.
Икки мамлакат етакчиларининг учрашувлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларининг кенг доираси ўрин олган.
Айни вақтларда ташрифга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)