• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бир бухгалтерли рақобатчилар, ўқувчиларни овқатлантириш учун 33 миллиард сўм, исмлари ўхшаш тадбиркор ва ҳакам — 25 январда кун тендерлари

    25 январь куни Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 100 дан ортиқ тендерлар амалга оширилди. “Дарё” мухбири Абдуқаҳҳор Қосимов ҳужжатларни мониторинг қилиб, энг эътиборга молик савдолар ҳақида маълумот беради.

    Ака-ука муносабатлари?

    Жиззах вилоят Гиёҳвандликка қарши кураш диспансери аутсорсинг хизмати учун умумий қиймати 135 миллион сўмлик 3 та тендер ўтказган. Унда “Фирдавс Maxмуд ўғли” МЧЖ ғолиб бўлган. 

    Скрин: Статистика агентлиги

    Ғолиб корхона раҳбари Улуғмуродов Maxмуд Ғайбуллаевич ҳисобланади. 

    Скрин: Харид баённомаси

    Тендер комиссияси аъзоларидан бирининг исми эса Улукмурадов Бахтиёр Ғайбуллаевич.

    Бу икки шахс ўртасида қариндошчилик алоқалари борми, ака-ука ҳисобланадими, тендерда манфаатлар тўқнашуви юз бердими? 

    “Дарё” мухбири ҳолат юзасидан изоҳ олиш учун бир неча бор тадбиркор билан боғланишга ҳаракат қилди, аммо ҳар сафар “овоз почтаси”га тушди.

    Бир бухгалтерли рақобатчилар

    Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Тиббиёт бирлашмаси иссиқ овқат тайёрлаб бериш хизмати учун умумий қиймати 416 миллион сўмдан ортиқ бўлган тендерлар ўтказган. Унда Famous-Food 77 ва “Сардорбек Гуласал Омад” МЧЖлар рақобатлашган.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Тендер ғолиби бўлган Famous-Food 77 МЧЖнинг таъсисчиси ва раҳбари Фозилкаримов Одил Муҳаммадқодирович ҳисобланади. Корхона Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида жойлашган.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Захира ғолиб “Сардорбек Гуласал Омад” МЧЖ бўлиб, унинг раҳбари — Самандаров Аъзам Эркинович.

    Очиқ маълумотларни кўздан кечириш жараёнида икки тадбиркорлик субъектининг алоқа телефон рақамлари бир хил экани маълум бўлди.

    “Дарё” мухбири ҳолат бўйича изоҳ олиш мақсадида кўрсатилган телефон рақамига қўнғироқ қилди ва гўшакни кўтарган шахс ўзини Фозилкаримов Одил эканини тасдиқлади. Унга тушунарсиз вазият бўйича савол берганимизда: “Балки адашишгандир, чунки бухгалтеримиз битта, аслида таниш эмасмиз”, — деб жавоб берди.

    Ўқувчилар учун 33 миллиард сўм

    Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармаси 1—4-синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш хизмати учун жами 33 та тендер ўтказган. Савдоларнинг умумий қиймати эса 33 миллиард 627 миллион сўмдан ортиқни ташкил этади. Харид бюджет маблағларидан молиялаштирилади.

    Скрин: Статистика агентлиги
    Скрин: Статистика агентлиги

    Лотлар изоҳида туман ва шаҳарлардаги халқ таълими бўлимларига қарашли таълим муассасаларининг ҳар бирини овқат билан таъминлаш кераклиги ёзиб қўйилган.

    Тендерларни “Хонқа Диёр”, “Ҳазорасп-Савдо-Сервис”, ”Меҳринисо Нони”, “Дунё Жаннат Гуллари” каби 10 га яқин тадбиркорлик субъектлари ютиб олган.

    Масъуллардан ушбу тендерлар натижаларига эътибор қаратиб, ноқонуний ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўришни сўраймиз.

    25.01.2023, 20:27   Изоҳ (0)   64046
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Абдуқаҳҳор Қосимов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзини ўзи енгган тадбиркор, қариндошига ёрдамлашган ҳакам, тугатилган корхонанинг иштироки — 20 январдаги шубҳали тендерлар

    20.01.2023, 20:30

    «Янги йил совғаси», бир хил фамилияли рақобатчилар, сохталаштирилган савдо — 23 январдаги қизиқарли тендерлар

    23.01.2023, 20:54

    Ўзбекистонликлар Америкага қандай кетиши мумкин?

    26.01.2023, 10:30

    Почтаси, манзили, ҳатто телефон рақами бир хил “рақобатчилар”, лотни бўлишган шериклар — 24 январдаги шубҳали тендерлар

    24.01.2023, 22:21

    Бухорода 8—9-синф ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлди (видео)

    25.01.2023, 20:23

    Бишкекда Шавкат Мирзиёевнинг ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда

    25.01.2023, 20:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.